Спортчилар учун имтиёзли пенсия
Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунида спортчилар учун ҳам имтиёзлар белгиланган. Хусусан қонуннинг 10-моддаси “д”-бандида спортчиларнинг айрим тоифалари — иш стажи камида 20 йил бўлганда ёшидан қатъи назар имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар.
Имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлган спортчилар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.05.1994 йилда 250 сонли қарори билан тасдиқланган “Ёшидан қатъи назар пенсия олиш ҳуқуқини берадиган ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар ва лавозимларнинг 1-сонли рўйхати”да тасдиқланган.
Рўйхатнинг 7-бўлимида 10 йилдан кам бўлмаган муддатда командалар штатида турган спорт усталари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси миллий терма жамоаларида, ёки Ўзбекистон Республикаси миллий терма жамоаларида таркибида 6 йилдан кам бўлмаган даврда ҳисобида турган Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт усталари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг халқаро классдаги спорт усталари кўрсатилган.
Имтиёзли шартларда ёшга доир пенсияга чиқиш ҳуқуқига Рўйхатларда, 1-сон Рўйхатнинг “Спортчилар” VII-қисмда кўзда тутилган ишларни бажаришда тўлиқ иш куни давомида банд бўлган ишчилар эга.