Мирзачўл туманининг 2023 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6, 24-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Бюджет Кодексининг 27, 99-моддалари ҳамда Жиззах вилоят ҳокимлиги молия бош бошқармасининг 2022 йил 30 декабрдаги 01-20-08-01-33/170–сонли хатига асосан 2023 йил учун туман маҳаллий бюджетини қабул қилиш бўйича халқ депутатлари туман Кенгаши
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
- Ўзбекистон Республикаси Бюджет Кодексининг 27, 99-моддалари ҳамда Жиззах вилоят ҳокимлиги молия бош бошқармасининг 2022 йил 30 декабрдаги 01-20-08-01-33/170–сонли хатигага мувофиқ Мирзачўл туман маҳаллий бюджетининг жами даромадлари 38 329,3 млн сўм, 6-иловасига мувофиқ маҳаллий бюджет харажатлари 98 181,2 млн сўм, тартибга солувчи трансферт 51 395,1 млн сўм, ўтказиб бериладиган даромад 8 456,8 млн сўм миқдорида белгиланганлиги маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
- 2023 йил учун туманнинг даромадлар прогноз режа кўрсаткичлари 1-иловага, туман маҳаллий бюджетига умумдавлат солиқларидан ажратмалар меъёри 2-иловага, маҳаллий бюджетнинг 2023 йил учун даромадлари ва харажатларининг чегаравий ҳажмлари ва тартибга солувчи трансфертлар миқдори 3-иловага мувофиқ тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
- Қонунга асосан 2023 йилда:
а) Қуйидаги солиқ турлари туман маҳаллий бюджетида тўлиқ қолдирилади:
- жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи;
- жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи;
- жисмоний шахсларнинг мулкларни ижарага беришидан олинадиган йиллик даромадлари бўйича декларацияга асосан ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган даромад солиғи;
- тадбиркорлик фаолияти бўйича қатъий белгиланган солиқ.
- юридик шахсларнинг фойда солиғи.
- жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи
- юридик шахслардан олинадиган мулк солиғи.
- юридик шахслардан олинадиган ер солиғи.
- бензин, дизель ёқилғиси ва газнинг чакана сотуви учун акциз солиғи.
б) мобил алоқа хизматлари учун акциз солиғи ва алкогол махсулотлари, шу жумладан пиво ва тамаки маҳсулотлари учун акциз солиғи тушумлари 2022 йил 1 июл ҳолатига кўра туман аҳолисининг вилоят аҳолисидаги улушига мувофиқ ўтказиб берилади.
- Туман маҳаллий бюджети даромадларининг турлари бўйича прогноз кўрсаткичлари 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
- Туман маҳаллий бюджетининг 2023 йилги бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган харажатларнинг чекланган миқдорлари 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
- 2023 йил учун туман бюджети заҳира жамғармаси ҳажми 918 687.0 минг сўм миқдорида белгилансин.
Туман ҳокимлиги заҳира жамғармаси маблағларини маҳаллий бюджетда тутилмаган, кечиктириб бўлмайдиган харажатларни, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий беқарорлик юзага келган вазиятларда амалга оширилиши зарур бўлган тадбирларни молиялаштириш учун ажратилишини таъминласин.
- 2023 йил учун туман бюджетининг йўл қўйиладиган энг кам маблағлари миқдори 6-иловага мувофиқ белгилансин.
- Туман бюджетида шаклланган қўшимча манбалар молия йили давомида туман Халқ депутатлари Кенгаши қарорлари асосида ишлатилиши белгилансин. Кечиктириб бўлмайдиган тадбирларни молиялаштириш ҳолатлари юзага келганда тегишли ҳокимларнинг қарор ва фармойишларига асосида ишлатилиб, кейинчалик Халқ депутатлари Кенгашларига ҳисобот бериб борилсин.
- Туман ҳокимлиги молия бўлими маҳаллий бюджетни биринчи навбатда иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, озиқ-овқат, дори-дармон ва коммунал хизматлар харажатларининг режалаштирилишини назарда тутган ҳолда шакллантирсин.
- Бюджет ижросининг очиқлилигини таъминлаш мақсадида:
Бюджет маблағи тақсимловчилари:
ҳар чорак якуни билан кейинги чорак биринчи ойининг 25-санасига қадар расмий веб-сайтларга ўз тасарруфидаги бюджет ташкилотлари кесимида маблағлар тақсимотини, молиявий ҳисоботларни ҳамда бошқа тегишли маълумотларни жойлаштирсин.
Туман ҳокимлиги молия бўлими бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар кесимида туман маҳаллий бюджетидан ажратиладиган маблағлар ва уларни ижроси тўғрисидаги маълумотларни ўз расмий веб-сайтларига ҳар чорак якунларига кўра, чоракдан кейинги ойнинг 25 санасидан кечиктирмай жойлаштирсин.
- Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари М.Маллаев, туман молия бўлими (в.в.б Б.Бобоев), туман солиқ инспекцияси (А.Болиқулов)ларга 2023 йилдаги бюджет-солиқ сиёсатидаги ўзгаришлар, солиқлар ва тўлов ставкалари, солиқ солиш тартиблари ҳамда бошқа маълумотларни оммавий ахборот воситаларида ёритилишини таъминласин.
- Қарор расмий нашрларда эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
- Мазкур қарор “Мирзачўл овози” газетасида расман эълон қилинсин ҳамда туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
- Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси зиммасига юклатилсин.
Ҳужжат PDF
Онлайн: 2023-yil-mahalliy-byudzhet-karori.pdf
Туман Кенгаши раиси,
туман ҳокими Ш.Аҳмедов