Мирзачўл туманида қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларидан самарали фойдаланиш бўйича семинар ҳамда медиа тур ўтказилди
Мирзачўлда муқобил энергия манбаларини жорий этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Айни кунларда тумандаги бир қатор корхона ва ташкилотлар биноларида муқобил энергия ишлаб чиқарувчи қулай ҳамда сифатли бўлган қуёш панеллари ўрнатилиб, электр энергияси тежалишига эришилмоқда.
Бугун туман Давлат Солиқ инспекцияси биносида қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларидан самарали фойдаланиш, уларни аҳоли хонадонлари ва ташкилотларга ўрнатишга бағишланган семинар ҳамда медиа тур бўлиб ўтди.
Унда туман сектор раҳбарлари, фаоллар ҳамда тадбиркорлар иштирок этишди.
Семинарда сўнгги пайтларда мамлакатимизда энергия билан боғлиқ тақчилликлар юзага келгани, унинг ечими сифатида қуёш панелларини ўрнатиш лозимлигини таъкидлаб ўтилди.
Бу йил туманда 3,2 мбт қуёш панеллари ўрнатилиши мўлжалланган бўлиб, жамиятнинг ўз эҳтиёжлари учун сарф этадиган электр энергияси иқтисод қилинишига эришилади
@mirzachultumani