Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Жиззахдаги қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчилар учун электрон кутубхона яратилди

Жиззахдаги қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчилар учун электрон кутубхона яратилди

07 апрель 2023 йил
75
0

“Тадбиркорлар мактаби” ўқув маркази томонидан қурилиш материаллари ишлаб чиқариш соҳасига оид адабиётларни ягона базада жамловчи books.tadbirkormaktab.uz платформаси ишга туширилди.

Ўзсаноатқурилишбанк ва “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси ҳамкорлигида “ЎзқурилишматериалЛИТИ” МЧЖ илмий-тадқиқот ва инжиниринг маркази ҳузурида ташкил этилган “Тадбиркорлар мактаби” фаолияти ҳар томонлама такомиллаштирилмоқда.

Ўқув маркази тингловчиларига қулайлик яратиш мақсадида сўнгги йилларда чоп этилган адабиётларни ягона базада жамловчи электрон кутубхона – books.tadbirkormaktab.uz платформаси яратилди. 

Электрон кутубхонага қурилиш материаллари ва уларни ишлаб чиқаришга оид ўзбек ва рус тилидаги 2 мингга яқин адабиётлар юкланмоқда. Унинг фонди босқичма-босқич тўлдириб борилади.

Электрон кутубхонадан фойдаланиш ҳар томонлама қулай бўлиши учун платформа функциялари соддалаштирилган тарзда ишлаб чиқилди. Адабиётлар, дарсликлар, илмий мақолалар, монографиялар, диссертациялар, журналлар каби муҳим бўлимлар платформанинг асосий саҳифасига жойлаштирилди.

Электрон кутубхонада OECD-iLibrary, EBSCO Publications, Report Linker каби халқаро манбааларга боғланиш имконияти ҳам мавжуд.

Қайд этиш жоиз, “Тадбиркорлар мактаби” ўқув маркази қурилиш материаллари ишлаб чиқаришда ташаббускор тадбиркорларнинг соҳадаги малака даражасини мунтазам ошириб бориш, илғор архитектура ва дизайнерлик тамойилларига асосланган “келажак материаллари” номенклатурасини кенгайтириш ҳамда ишлаб чиқаришда халқаро стандартларни кенг жорий этиш мақсадида ташкил қилинган.

Шунингдек, марказ фаолияти бўлажак тадбиркорларнинг молия, солиқ, маркетинг ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, илғор ва замонавий технологиялар, ишланмалар, билимлар ва илм-фан ютуқларидан фойдаланган ҳолда қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи янги тадбиркорларни кашф этишга қаратилган.

Бугунги кунда “Тадбиркорлар мактаби”да қурилиш материаллари ишлаб чиқариш соҳасида ўз бизнесини бошлаш ниятидаги тадбиркорлар, қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхона ва ташкилотлар ходимлари, шунингдек, кенг жамоатчилик вакиллари ўз малака ва кўникмаларини ошириб келмоқда. 

Марказда таълим олиш ва лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш – мутлоқо БЕПУЛ.

Вилоятлардаги хоҳловчилар учун online ўқиш йўлга қўйилган. Хоразм, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида филиаллари ташкил этилган.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар