Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » 2023 йил ярим йиллик якуни бўйича “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси” маблағлари ҳисобидан энг кўп овоз тўплаган таклифларга маблағлар ажратиш тўғрисида

2023 йил ярим йиллик якуни бўйича “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси” маблағлари ҳисобидан энг кўп овоз тўплаган таклифларга маблағлар ажратиш тўғрисида

18 апрель 2023 йил
2 238
0
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 07 апрелдаги ПҚ-197-сон “Туман ва шаҳар бюджетлари маблағларини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга йўналтириш жараёнларида фуқароларнинг иштирокини янада қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги ПҚ-409-сон “Жамоатчилик фикри асосида шакллантириладиган лойиҳаларни молиялаштириш кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси” маблағлари ҳисобидан жорий йилнинг 18 мартидан 07 апрелгача бўлган муддат давомида “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали энг кўп овоз тўплаб ғолиб бўлган 6 та таклифлар:
-1685 та овоз билан 1-ўрин учун Мирзачўл туман Мустақиллик МФЙда жойлашган Халқ таьлими бўлимига қарашли 1-умумтаьлим мактабига ўқувчилар устахонасини капитал таъмирлаш ва жихозлаш учун 500.0 (беш юз) млн.сўм.
-1613 та овоз билан 2-ўрин учун Мирзачўл туман Ипак Йўли МФЙда жойлашган Халқ таьлими бўлимига қарашли 12-умумтаълим мактабига иссиқлик тизимини капитал таъмирлаш учун 500.0 (беш юз) млн.сўм.
-1553 та овоз билан 3-ўрин учун Мирзачўл туман Ержар МФЙда жойлашган Халқ таьлими бўлимига қарашли 18-умумтаълим мактабига синф хоналарини жиҳозлаш учун 500.0 (беш юз) млн.сўм.
-1524 та овоз билан 4-ўрин учун Мирзачўл тумани Дўстлик МФЙда жойлашган касб-хунар мактаби ўқувчилар устахонаси биносини жорий таъмирлаш хамда моддий техник базасини ривожлантириш учун 750.0 (етти юз эллик) млн.сўм.
-1495 та овоз билан 5-ўрин учун Мирзачўл туман Ўзбекистон МФЙда жойлашган Халқ таьлими бўлимига қарашли 11-ўмумтаълим мактабига иссиқлик тизимини капитал таъмирлаш учун 550.0 (беш юз эллик) млн.сўм.
-1374 та овоз билан 6-ўрин учун Мирзачўл тумани Мирзадала МФЙда жойлашган агросаноат техникуми спорт зал биносини таъмирлаш ва спорт анжомлари харид қилиш учун 200.0 (икки юз) млн.сўм маблағлар ажратилади.
скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар