Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Мирзачўл тумани "Боғбон" махалласи Нуруллаев Ёрқул хонадонида семинар ўтказилди!

Мирзачўл тумани "Боғбон" махалласи Нуруллаев Ёрқул хонадонида семинар ўтказилди!

12 май 2023 йил
138
0
2023 йил 10-май куни Боғбон маҳалласида бўлиб, шу маҳаллада истиқомат қилиб келаётган, томорқа ерлардан самарали фойдаланаётган фуқаро Нуруллаев Ёрқул хонадонида ўқув семинари ўтказилди. Семинарда Ўзбекистон Республикаси фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши "Томорқа хўжаликларини ривожлантириш бўлими" бошлиғи Фахриддин Суюнов, бўлим бош мутахассислари Зайниддин Файзуллаев ва Санжар Умирзаков, вилоят кенгаши раисининг ўринбосари А.Ўрозалиев, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб қувватлаш жамғармаси ҳудудий вакили Низом Обилов ҳамда туман кенгаши ходимлари, маҳалла фаоллари, томорқа ер эгалари иштирок этишди.
Ишчи гуруҳ Боғбон маҳалласининг Янги авлод кўчасида истиқомат қилувчи Нуруллаев Ёрқул хонадонида бўлишди ва Нуруллаев Ёрқул ҳудуддаги кўп қаватли уйлар атрофидаги қаровсиз ташландиқ ерларни ўзлаштириб,
16 сотих ер майдонининг 2,5 сотихига замонавий иссиқхона ташкил этиб, булғор қалампири экилганлигининг, ва бугунги кунда биринчи ҳосилини йиғиштириб олаётганлигининг гувоҳи бўлишди. Бундан ташқари 4 сотих майдонда янги боғ ташкил этилганлиги, қолган майдонларда тўқсонбости услубида пиёз ва саримсоқпиёз, эртаки экинлардан картошка, сабзи ва помидор экинлари экилганлиги, томорқа эгасининг нақадар меҳнаткашлиги яққол билиниб турганлиги Ишчи гуруҳ аъзоларини хурсанд қилди.
Ўзбекистон Республикаси фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раисининг А.А.Хаитовнинг топшириғига асосан, намунали томорқачилар орасидан энг фаол, ташаббускор ва уста деҳқонлардан ҳар-бир маҳаллага биттадан Сардор сайланиб олиниши ва ўша Сардор ўзининг маҳалладошларига томорқа ерлардан оқилона ва самарали фойдаланиши юзасидан тегишли маслаҳатларини бериб бориши белгилаб берилган эди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ишчи гуруҳ раҳбари, Ўзбекистон Республикаси фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши "Томорқа хўжаликларини ривожлантириш бўлими" бошлиғи Фахриддин Суюнов ушбу томорқа эгаси Нуруллаев Ёрқулни маҳалладаги томорқачилар Сардори этиб сайлади.
Ишчи гуруҳ ўқув семинарида қатнашчиларга 2023 йил ҳосили учун эртаки (баҳорги) сабзавот экинларини экишни ташкил этиш, аҳоли томорқа ерларидан йилига 2-3 марта ҳосил олишни йўлга қўйиш, аҳоли томорқаларига
1-1,5 сотихли ихчам иссиқхоналар қуришни ташкил этиш юзасидан тегишли маслаҳатларини берди.

Мирзачўл туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати 
скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар