Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Республикамизда хотин-қизлар манфаатлари – доимий эътиборда

Республикамизда хотин-қизлар манфаатлари – доимий эътиборда

30 май 2023 йил
186
0

Қатор қонунларга аёлларни тазйиқ ва зўравонликдан қўшимча ҳимоя қилишга  қаратилган тузатишлар киритилди

Сўнгги йилларда мамлакатимизда демократик ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда хотин-қизларнинг фаол иштироки инобатга олган ҳолда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий ва социал фаоллигини янада ошириш, уларнинг турли соҳа ва тармоқларда ўз қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқариши учун шарт-шароит яратиш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига сўзсиз риоя қилинишини таъминлаш, оналик ва болаликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, шунингдек, оила институтини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан,  хотин-қизларни ҳимоялаш механизмини кучайтириш мақсадида 2019 йилнинг 2 сентябрь куни Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги” ЎРҚ–561-сонли Қонуни қабул қилинди. Ушбу Қонун хотин-қизларни турмушда, иш жойларида, таълим муассасаларида ҳамда бошқа жойларда тазйиқлар ва зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилишга қаратилган. Шунингдек, соҳадаги муносабатларни тартибга солиш, тазйиқлар ва зўравонликдан жабрланганларни ҳуқуқий ҳамда ижтимоий ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлаш ҳам қонуннинг муҳим мақсадларидандир. Ушбу Қонун билан жинсий зўравонлик, жисмоний зўравонлик, руҳий зўравонлик, иқтисодий зўравонлик, зўравонлик, иш жойи, тазйиқ, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчи, тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш, тазйиқлар ва зўравонликнинг олдини олиш, муҳофаза ордери каби янги таянч тушунчалар киритилди ва мазмун-моҳияти очиб берилди.

Ушбу Қонунга кўра, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчи ўзига нисбатан тазйиқ ва зўравонлик содир этилгани ёки уларни содир этиш таҳдиди тўғрисида ариза билан тегишли ваколатли органлар ҳамда ташкилотларга ёхуд судга мурожаат этиш ҳуқуқига эгалиги белгиланди.
Жорий йилнинг 02 сентябрь куни Ўзбекистон Республикасининг “ Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги ЎРҚ–562-сонли Қонуни қабул қилинди. Қонунга кўра, давлат хизмати соҳасида хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш орқали давлат бошқарувида турли жинсдаги шахсларнинг иштирок этиши учун шарт-шароитлар яратилиши кафолатланади.

Ушбу Қонун билан гендер сиёсати амалга оширилишини таъминлашга доир вақтинчалик махсус чоралар, гендер, гендер статистикаси, гендер-ҳуқуқий экспертиза, жинс бўйича бевосита камситиш, жинс бўйича билвосита камситиш каби янги таянч тушунчалар киритилди ва мазмун-моҳияти очиб берилди ва давлат хизмати соҳасида, сайлов ҳуқуқларини амалга оширишда, иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда, таълим, илм-фан, маданият ҳамда соғлиқни сақлаш соҳасида хотин қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари белгиланди. Хусусан, қонун ҳужжатларидаги жинс бўйича камситилишига йўл қўядиган нормаларни аниқлаш ва бартараф этиш мақсадида ушбу ҳужжатлар ва улар лойиҳаларининг гендер-ҳуқуқий экспертизаси ўтказиладиган бўлди. Шунингдек, Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш соҳасидаги ягона давлат сиёсати Гендер тенглигини таъминлаш бўйича комиссия томонидан амалга оширилиши белгиланди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил
11 апрелдаги ЎРҚ-829-сонли қнунига асосан “Давлат божи тўғрисида”ги қонунининг 10-моддаси 17-банд билан тўлдирилди.

Унга кўра, Маъмурий судларга Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Оила ва хотин-қисзлар қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари – хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида бериладиган аризалар, шикоятлар ва даъволар юзасидан давлат божини тўлашдан озод қилинади.

Хулоса сифатида шуни айтиш мумкинки, мамлакатимизда юқоридаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қабул қилинишининг бош мақсади; жамиятда, турмушда, иш жойларида, таълим муассасалари ва бошқа жойларда хотин-қизларга нисбатан муносабатни янада яхшилаш, уларга нисбатан ҳурмат ва эҳтиромни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

 

Болиев Шарофиддин

Жиззах вилоят маъмурий суди

судьяси 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар