Мирзачўлда “Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик” шиори остида спорт мусобақалари бўлиб ўтди
Мирзачўл туманида ушбу ойлик доирасида ёшларнинг жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланиши ва бу орқали уларни соғлом турмуш тарзига ўргатиш, зарарли одатлардан воз кечишини таъминлаш ҳамда оммавий жисмоний фаоллик тадбирларини тизимли ва самарали ташкил қилиш мақсадида "Ёшлар ойлиги" доирасида спортнинг вело спорти, шахмат, шашка ва мастер клас турлари бўйича ёшлар иштирокида спорт мусобақалари ўтказилди. Ушбу спорт тадбири доирасида 70 нафардан зиёд ёшлар қамраб олинди. Мусобақада ғолиб бўлган ва фаол иштирок этган ёшларга диплом ва эсталик совғалар топширилди.
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:
Изоҳлар (0)