Маҳаллаларда медиа тур ташкил қилинди
Мирзачўл туман ҳокими Ш.Аҳмедов ташаббуси билан "Тошкент" ҚФЙ аҳолисининг "Ержар" ва "Боғбон" маҳаллаларида узумчилик, иссиқхона ва қуёнчилик фаолиятлари билан таништирилиб, тадбиркорлик фаолияти хақида кенг амалий тушунчалар берилди. Шунингдек, тадбир давомида туманда 2023 йил давомида иқтисодий-ижтимоий ва инвестицион соҳаларда, шунингдек қишлоқ хўжалиги соҳаларини ривожлантириш ҳамда озиқ-овқат лойиҳаларини амалга ошириш борасида Мирзачўл туманида олиб борилаётган ишлар, истиқболли режалар хусусида ОАВ вакиллари иштирокида медиа тур ҳам ташкил қилинди.
"Ҳар бир оила тадбиркор" дастури асосида ҳамда туман сектор раҳбарлари ва ҳоким ёрдамчилари томонидан йўлга қўйилган ташаббускор тадбиркорлар фаолияти билан яқиндан таништирилиб, тадбиркорликка бўлган қизиқишлари янада оширилди.