ЁШЛАР ФЕСТИВАЛИ
Мирзачўл туман Маданият уйи биноси олдида 30 июнь “Ёшлар куни” муносабати билан “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик” шиори остида ёшлар фестивали ўтказилди.
Мазкур фестивалда таниқли эстрада санъаткорларидан Санъатбек ФАРМОНОВ, Дилдора ШИРИНБЕКОВА ва "ЯНГИ ЮЛДУЗЛАР" гуруҳи энг сара қўшиқлари ва кўнгилочар дастурлари билан йиғилганларни ҳушнуд этди.
Дастурлар давомида турли миллат рақс ансамблларининг мафтункор томошалари, туманимиз санъаткорлари ва ёш бадиий ҳаваскорлар чиқишлари ҳам намойиш қилинди.
Шунингдек, таълим муассасаларидаги дарс машғулотларини аъло баҳоларга ўзлаштирган, ҳар томонлама етук шахс сифатида тенгдошларига ўрнак бўлаётган ёшлар ва уларнинг ота-оналарига олтин медаль, ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:
Изоҳлар (0)