Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Ўзбекистон Президенти ЕХҲТ ДИИҲБ миссияси раҳбарини қабул қилди

Ўзбекистон Президенти ЕХҲТ ДИИҲБ миссияси раҳбарини қабул қилди

04 июль 2023 йил
168
0

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ЕХҲТ ДИИҲБ) миссияси раҳбари Урсула Гачек билан 3 июль куни бўлиб ўтган учрашувида бўлажак президентлик сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш масалалари кўриб чиқилди.

Давлатимиз раҳбари ЕХҲТ билан конструктив мулоқот, фаол алмашинувлар, очиқ ва самарали ҳамкорлик йўлга қўйилганини катта мамнуният билан қайд этди.

Бюро экспертлари миллий сайлов тизимини модернизация қилишда, шу жумладан мамлакатимиз Сайлов кодексини ишлаб чиқишда иштирок этган.

ЕХҲТ ДИИҲБ миссияси жорий йил 30 апрель куни бўлиб ўтган Конституция бўйича референдумни кузатишда ҳам қатнашган эди.

Учрашувда умумхалқ овоз бериш жараёнини халқаро стандартларга мувофиқ ўтказишнинг турли жиҳатлари юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

ДИИҲБ миссияси раҳбари Урсула Гачек Янги Ўзбекистондаги ортга қайтмас демократик янгиланишлар ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш жараёнларини қўллаб-қувватлади. Мамлакатимизда шаффоф ва адолатли сайлов ўтказиш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар қайд этилди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар