Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Аҳолининг узоқ йиллик тоза ичимлик суви таъминоти билан боғлиқ муаммолари ижобий ҳал этилди

Аҳолининг узоқ йиллик тоза ичимлик суви таъминоти билан боғлиқ муаммолари ижобий ҳал этилди

25 сентябрь 2023 йил
229
0
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24-майдаги “Аҳолининг ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизматлари билан таъминланганлик даражасини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-257-сонли қарори асосида мамлакатимизда кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилмоқда. Ислоҳотлар ҳар бир хонадон, ҳар бир уйда ўз исботини топмоқда.
Мазкур қарор ва шу мақсадларда 2023 йил 15-июнда Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгаши томонидан қабул қилинган "Жиззах вилояти бўйича маҳаллаларда биринчи навбатда амалга оширилиши зарур бўлган чора-тадбирлар орқали инфратузилмани янада яхшилаш тўғрисида"ги қарори асосан Мирзачўл туманида ҳам бир қатор амалий ишлар олиб борилиб, аҳолининг ичимлик сув таъминотидаги муаммолари ҳал этилмоқда.
Жумладан, туманнинг қўшни Қозоғистон Республикасига чегарадош бўлган “Тошкент” маҳалласининг чекка ва олис Олтин Водий кўчаси аҳолисини тоза ичимлик сув билан таъминлаш мақсадида 770 млн бюджет маблағлари ҳисобидан 3,7 км марказий, 2,9 км ички тармоқлар тортилди. Хонадонбай сув кранлари билан бир қаторда ҳисоблаш ускуналари ўрнатилди. Амалга оширилган ишлар натижасида ҳудуддаги 127 та хонадонда истиқомат қилувчи 600 га яқин аҳолининг ичимлик сув таъминоти билан боғлиқ кўп йиллик муаммоларига ижобий ечим топилди. Шу масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал ва тумандаги Халқ қабулхонасига 2023 йилнинг биринчи ярим йиллигида келиб тушган 11 та мурожаатлари тўлиқ ижобий ҳал этилиши таъминланди.
Шу билан биргаликда Олтинводий кўчасида 3 км тупроқ йўллар шағаллаштирилди. Узоқ йиллардан буён тоза ичимлик сув таъминоти, тупроқли, чанг йўллардан азият чекиб келаётган қишлоқ аҳолиси амалга оширилган манзилли ишларни катта хурсандчилик билан қарши олдилар. Жорий йилнинг 25 июль куни аҳоли ташаббуси билан ўтказилган “очилиш” маросимида катта-кичик билан бир қаторда туман раҳбарлари иштирок этдилар.

 

 

 
Маросимда сўз олган отахон ва онахонларимиз чекка ва олис ҳудудларда ҳам қишлоқ инфратузилмасини яхшилашга қаратилган манзилли амалий ишларга юксак баҳо бериб, “Инсон қадрини” улуғлаш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмун ва моҳиятига ўз муносабатларини билдирдилар.
Бир сўз билан айтганда, Янги Ўзбекистонда ислоҳотлар давом этмоқда.
И.Нурманов
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Мирзачўл туманидаги Халқ қабулхонаси мудири
скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар