Мирзачўл туман ҳокими
Ахмедов Шерзод Маликович
2021 йил 19 январдан Мирзачўл тумани ҳокими
1978 йил 28 мартда Зомин туманида таваллуд топган. Миллати ўзбек, маълумоти олий. 2000 йилда Тошкент ирригация ва мелиорация институтини (кундузги), 2008 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини (сиртқи) тамомлаган. Мутахассислиги фермер хўжаликларини қуриш ва ташкиллаштириш инженери, бухгалтерия ҳисоби ва аудит. Оилали, 5 нафар фарзанди бор.
Телефонлар: 0(372) 312-18-85, 312-21-11
Факс: 0(372) 312-24-47
Манзил: Мирзачўл тумани, Ўзбекистон кўчаси, 29-а уй
Почта индекси: 130300
Иш кун вақти ва тартиби: 09:00-18:00 // Тушлик 13:00 дан 14:00 гача
EХАТ: mirzachul.t.@exat.uz// E-mail: mirzachul@jizzax.uz
WEB Site: http://mirzachul.jizzax.uz/
МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ
1996-2000 йй. - Тошкент давлат ирригация ва мелиорация институти талабаси
2001-2004 йй. - Жиззах вилояти Зомин тумани Маиший хизмат ва қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосари
2005-2005 йй. - Тадбиркор банкининг Жиззах вилояти Зомин бўлими Касса хизмати кўрсатиш бўлими кассири
2005-2008 йй. - Акциядорлик тижорат “Пахта банк”нинг Жиззах вилоят бошқармаси Зомин филиали мутахассиси, “Еттикечув” минибанк мудири, “Ғалаба” минибанк мудири
2008-2009 йй. - Очиқ акциядорлик тижорат банк “Пахтабанки”нинг Жиззах вилояти бошқармаси Зомин филиали “Ғалаба” минибанк мудири
2009-2010 йй. - “Агробанк” очиқ акциядорлик тижорат банки Жиззах вилояти бошқармаси Зомин филиали “Ғалаба” минибанк мудири
2010-2012 йй. - “Агробанк” очиқ акциядорлик тижорат банки Жиззах вилояти бошқармаси Зомин филиали кредитлаш ва иқтисодий бўлими бошлиғи
2012-2014 йй. - “Агробанк” очиқ акциядорлик тижорат банки Жиззах вилоят бошқармаси Пахтакор филиали бошқарувчиси
2014-2016 йй. - “Агробанк” акциядорлик тижорат банки Жиззах вилоят бошқармаси Пахтакор филиали бошқарувчиси
2016-2021 йй. - “Агробанк” акциядорлик тижорат банкининг Жиззах вилоят бошқармаси бошқарма бошлиғи
2021 й. - ҳ.қ. - Жиззах вилояти Мирзачўл тумани ҳокими
Иш вазифаси: Туман ҳокими туманда мансабдор шахс бўлиб, айни бир вақтда ҳудудда вакиллик ва ижроия ҳокимиятини бошқаради. Ўз ваколатларини яккабошчилик асосида амалга оширади. Шаҳар ҳокими Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ва вилоят ҳокими қарорлари билан белгиланган ваколатлар доирасида ижроия ҳокимияти фаолиятини ташкил этади.