Жиззахда алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари неччи фоизга ошгани айтилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-июль ойларида кўрсатилган бозор хизматлари умумий ҳажмида алоқа ва ахборотлаштириш хизматларининг улуши 6,8 % ни ташкил этган.
Бу кўрсаткич 2022 йилнинг январь-июль ойларига нисбатан солиштирилганда 23,6 % га ошган.
Жиззах вилоятида 122,4 фоизни ташкил этди.
Ҳудудлар кесимида алоқа ва ахборотлаштириш хизматларининг ўсиш суръатлари:
Қорақалпоғистон Р. – 123,9 %;
Андижон вилояти – 124,3 %;
Бухоро вилояти – 121,7 %;
Қашқадарё вилояти – 123,0 %;
Навоий вилояти – 123,9 %;
Наманган вилояти – 125,4 %;
Самарқанд вилояти – 123,7 %;
Сурхондарё вилояти – 128,0 %;
Сирдарё вилояти – 124,6 %;
Тошкент вилояти – 123,7 %;
Фарғона вилояти – 120,7 %;
Хоразм вилояти – 124,8 %;
Тошкент шаҳри – 123,5 %.