Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш бўйича амалий ишлар

Хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш бўйича амалий ишлар

22 ноябрь 2023 йил
164
0

Мирзачўл туман ҳокимлиги фаоллар залида ўтказилган тадбирда хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш, ўз жонига қасд ва суиқасд қилиш, эрта турмуш ва эрта туғруқ ҳолатлари, коррупцияга қарши курашиш, аёлларнинг бўш вақтини самарали ташкил этиш, уларни турли ёд ғоялардан ҳимоя қилиш масалалари юзасидан туман ҳудудида хотин-қизлар томонидан содир этилган жиноятларнинг таҳлили ва уларнинг содир этилиш сабаблари муҳокамаси ҳамда келгусида содир этилиши мумкин бўлган жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш бўйича туманда махалла фаоллари билан биргаликда тарғибот тадбирлари ташкил этилди.

Йиғилишда ҳар бир масала танқидий ва таҳлилий муҳокама этилди. Камчиликка йўл қўйган мутасаддилар огоҳлантирилди. Жамиятнинг муҳим бўғини саналган хотин-қизлар ўртасида бу каби ҳолатларнинг олдини олиш борасида масъул давлат идоралари ўртасида ўзаро доимий ҳамкорликни йўлга қўйиб, уларнинг бартараф этилиши юзасидан тегишли топшириқлар юкланди.

Йиғилишда туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари Дилфуза Мавлонова сўзга чиқди. маҳаллаларда ижтимоий муҳит барқарорлигини таъминлаш, аҳоли, шу жумладан хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг барвақт олдини олиш ҳамда турли салбий иллатларга қарши курашиш, оилаларда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш борасидагапириб ўтди.

Ҳозирги кунда хотин-қизлар томонидан содир этилган жиноят ва хуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича маҳалла хотин-қизлар фаолига профилактик тадбирлар ва тушунчалар бериб ўтилди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар