Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш маркази томонидан ҳамкорликда давра суҳбати ўтказилди
1999-йил БМТ Бош Ассамблеяси 25-ноябр хотин-қизларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш халкаро кунига бағишланган 25 ноябрдан 10 декабргача “Биз зўравонликка қаршимиз” шиори остида 16 кунлик акцияларни ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режасини бажарилишини таъминлаш мақсадида Мирзачўл туманида Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш маркази томонидан туман ИИБ, туман Мактаб ва мактабгача таълим бўлими ҳамда оила ва хотин-қизлар бўлими билан ҳамкорликда давра суҳбати ўтказилди.
Тадбирда маҳалла фаоллари, “Оқила аёллар” харакати аъзолари, профилактика инспекторлари ҳамда туман мутассади ташкилот вакиллари иштирокида нотинч ҳамда ҳимоя ордери олган оилалар билан ишлашда стандарт операцион тартиблари тўғрисида Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш маркази ходимлари томонидан тушунчалар берилди.