Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Фермер хўжаликлари билан жойларда учрашувлaр ўтказилди

Фермер хўжаликлари билан жойларда учрашувлaр ўтказилди

08 январь 2024 йил
64
0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил  05 январдаги ПҚ 05 сонли “Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш, ҳамда сув ресурсларидан  фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора тадбирлари тўғрисида”ги  қарори мазмун мохиятини фермер хўжаликларига тушунтириш ишлари юзасидан Мирзачўл туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари ва Жиззах вилоят сув омборларидан фойдаланиш бошқармаси бошлиғи У.Суяров билан хамкорликда фермер хўжаликлари билан жойларда учрашувлaр ўтказди.

 

 
Бунда;
2023 йилда пахта ва ғаллани суғоришга кетган электр харажатларидан субсидия ололмаган фермерларга 2024 йилда тўлаб берилади.
сув тежовчи технологиялар учун кредитлар 14 фоизда 5 йилга гаров таъминотисиз ажратилади (Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти учун - 10 фоизда);
"Suvkredit.uz" тизими орқали сув тежовчи технологиялар пудратчиларини шаффоф (босимсиз) танлаш имкони яратилади.
Бунда барча кредит расмийлаштириш жараёнлари онлайн (смартфон ёки компьютер орқали) амалга оширилади
онлайн магазинларга ўхшаш рейтинг тизими жорий қилинади, яъни далага сув тежовчи тизим ўрнатилгандан кейин, фермер пудратчига баҳо қўяди ва барча фермерлар шу баҳони кўради
сув тежовчи технологиялар учун субсидиялар 100 фоиз шу йилнинг ўзида ажратилади (амалда 2 йилда 50 фоиздан) ва асосан кредитни сўндиришга қаратилади (кредитнинг фоиз харажатлари камроқ чиқиши учун)
барча майдонларда сув тежовчи технологиялар жорий қилиш учун ишчи лойиҳалар талаб қилинади ҳамда пудратчиларга 2 йил кафолат ва 5 йил сервис хизмат кўрсатиш талаби қўйилади;
сув солиғи 100 сўм этиб белгиланганлигига яраша сув етказиб бериш хизматлари учун тўловлар бекор қилинди;
2025 йилдан бошлаб сув ўлчагичлардан фойдаланган ёки сув тежовчи технологияларни жорий қилганлар учун солиқ ставкаси 0,7 (70 сўм) ва 0,5 (50 сўм) коэффициентда қўлланилади.
Ва аксинча, сув ҳисобини юритишдан бош тортган ва ўлчагичлардан фойдаланмаганлар учун солиқ ставкаси 1,5 (150 сўм) ва 2 (200 сўм) баробар кўпайтирилиб ҳисобланади.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар