Суднинг ёшлар билан учрашуви
Жиззах вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳамда Жиззах вилоят суди раҳбарияти томонидан 2024 йил 30 январь куни имзоланган “Ёшларнинг ҳуқуқий билими ва маданиятини ошириш, амалдаги ва янги қабул қилинаётган қонун ҳужжатларини жамоатчиликка тушунтириш бўйича кенг тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этиш мақсадида судьяларга бириктирилган МФЙлардаги мактабларга доимий бириктириш, уларда мавжуд ҳуқуқий муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш юзасидан сайёр учрашувлар, очиқ мулоқотлар ўтказиш режаси”га асосан жиноят ишлари бўйича Мирзачўл туман судининг раиси М.Жўраев томонидан 2024 йил 31 январь куни Мирзачўл тумани “Мирзадала” ШФЙда жойлашган 5-мактабда ўтказилган учрашув ва очиқ мулоқат давомида ўқитувчи ва ўқувчиларининг ҳуқуқий маданиятини ошириш, қонунчиликдаги янгиликларни тушунтириш билан бирга мактаб ўқувчилари билан содир этилаётган жиноятлар, маъмурий ҳуқуқбузарликлар, оилавий низолар юзасидан тушунтиришлар берилиб, профилактика ишлари амалга оширилди.
Шунингдек ўқитувчи ва ўқувчилар мавзуга оид ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.
Мухаммади Жўраев
Жиноят ишлари бўйича
Мирзачўл туман судининг раиси
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:
Изоҳлар (0)