Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » МИРЗАЧЎЛ ТУМАНИДА “ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОННИНГ ИБРАТЛИ ОИЛАСИ” КЎРИК ТАНЛОВИ ЎТКАЗИЛДИ

МИРЗАЧЎЛ ТУМАНИДА “ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОННИНГ ИБРАТЛИ ОИЛАСИ” КЎРИК ТАНЛОВИ ЎТКАЗИЛДИ

02 май 2024 йил
51
0

Муҳтарам Президентимиз бошчилигида ҳар бир оиланинг турмуш шароитини яхшилаш, инсон қадрини улуғлаш, ҳар кимнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини таъминлаш мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишига айланди.

15 май—"Халқаро оила куни"ни кенг нишонлаш ва "Янги Ўзбекистоннинг ибратли оиласи" кўрик-танловини юқори савияда ўтказиш, оилавий қадриятларни сақлаш ва ривожлантириш, ёшларни мустақил ҳаётга тайёрлаш оилавий ажралишларнинг олдини олиш, намунали оилаларнинг ҳаётий тажрибаларини оммалаштириш мақсадида "Янги Ўзбекистоннинг ибратли оиласи" кўрик-танловининг Мирзачўл туман босқичи бўлиб ўтди.

Кўрик-танлов туман Оила ва хотин-қизлар бўлими, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими, “Оқила аёллар” ҳаракати фаоллари ва бошқа ҳамкорлар билан  Боғбон ҚФЙ ҳудудида жойлашган “Ўзбек-Қозоқ маданият маркази" фаоллар залида ўтказилди (https://t.me/Mirzachultumani).

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар