Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Мирзачўл туманида ғалла ўрим-йиғим мавсумида қатнашадиган дон ўриш комбайнлари таъмир ишлари якунланди

Мирзачўл туманида ғалла ўрим-йиғим мавсумида қатнашадиган дон ўриш комбайнлари таъмир ишлари якунланди

06 май 2024 йил
44
0

Жорий йил Мирзачўл туманида жорий йилда 13 минг 700 гектар сувли майдонларда бошоқли дон экини етиштирилмоқда.
Айтиш жоизки, об-ҳавонинг бирмунча қулай келгани ҳамда ўз вақтида олиб борилган агротехник тадбирларнинг натижаси ўлароқ, бу йил ҳам ғалладан мўл ҳосил олиш кутилмоқда.
Галдаги муҳим вазифалардан бири эса шубҳасиз бошоқли дон экинлари ҳосилини ўриб-йиғиб олиш ишларида қатнашадиган комбайнларни шай ҳолатга келтириш. 
Ҳисоб-китобларга кўра, жорий мавсумда туман бўйича ўрим-йиғим ишларида 41 та юқори унумли дон ўриш комбайналари қатнашиши режалаштириб олинган. Мавсум аввалида комбайнларни тайёрлаш учун 2 млрд 100 млн сўмлик эҳтиёт қисмлар, шиналар, аккумулятор батареялари ҳамда сервис ўтказиш учун ёнилғи-мойлаш материаллари ва фильтрлар ва бошқа эхтиёт қисмларга талаб борлиги аниқланган.
Бугунги кунда Ўзагроинспекциянинг Мирзачўл туман бўлими томонидан комбайнларнинг таъмирга тортилиши, керакли эҳтиёт қисмлар учун талаб этиладиган маблағларнинг ўзлаштирилиши ва механизаторларга зарур шарт-шароитларнинг яратилиши юзасидан кунлик мониторинг ўтказилиши натижасида қисқа фурсатларда 41 та ғалла ўриш комбайни техник таъмирланиб, ўримга шай ҳолатга келтирилди. 

Мавсумга тайёрланган ғалла ўриш комбайнларни техник холатини кўрикдан ўтказиш учун чиниқтириш ишлари ўтказилмоқда.
Ушбу амалий тадбирлар давомида соз деб топилган ғалла ўриш комбайнлари вилоят ва туман ишчи гуруҳи томонидан сертификат асосида қабул қилиб олиниши таъминланади.

Ф.Рахмонов

Ўзагроинспекция Мирзачўл туман бўлими бошлиғи

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар