Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Хитойдаги Ўзбекистон элчихонасида Форум бўлиб ўтди

Хитойдаги Ўзбекистон элчихонасида Форум бўлиб ўтди

04 июнь 2024 йил
60
0

Форумни ташкилллаштиришда элчихона вакиллари ва Huahe International Business services компанияси вакиллари ташаббускор бўлишди.

Форумни Хитойдаги Ўзбекистон элчихонаси элчиси Ф.Арзиев очиб берди.

Шундан сўнг, вилоят ҳокими Э.Салиев сўзга чиқиб барча ташкилотчиларга ўз миннатдорчилигини билдириб, иштирокчиларга вилоятнинг салоҳияти ва имкониятлари ҳақида айтиб ўтди.

Вилоят ҳокими Эргаш Салиев делегацияни Хитойга келган кундан бошлаб амалга оширилган ишларига тўхталар экан, 540 млн долларлик келишувларга эришилганлигини таъкидлади.

Жиззах вилоятининг салоҳияти акс этган тақдимотни вилоят инвестиция, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи ўринбосари А.Ибрагимов айтиб ўтди.

Табдирнинг асосий қисмида битимлар имзолаш ўтказилди.

Унда Фориш тумани билан - Янги Туньчань туманининг бошқарув комитети;

Жиззах шаҳри - Синьцзен МЧЖ "Аньхэн" текстил компанияси;

Newland МЧЖ - Синьцзен МЧЖ "Аньхэн" текстил компанияси;

Вилоят ҳокимлиги - Синьцзен МЧЖ "Кан Вэйши" тиббий жиҳозлар ишлаб чиқариш компанияси;

Ш.Рашидов тумани - Шандунь провинциясининг тиббий инновацион ва трансформацион хизмат маркази;

Пахтакор тумани - Яньтай шаҳри, Мупин тумани Синьжуньхуа гуруҳи;

Бахмал тумани - Синьцзен МЧЖ илмий - технологик компанияси "Джиганьли";

Мирзачўл тумани - Пекин илмий - технологик ривожланиш компанияси "Чжишэн Цзяе";

Ғаллаорол туман - Чжунгуаньцунь яшил кончилик уюшмаси билан битимлар имзоланди.

Шунингдек, вилоят ҳокими Э.Салиев бошчилик шаҳар, туманлар ҳокимлари ҳамда тадбиркорлар Хитойнинг маҳаллий тадбиркорлар билан В2В ва В2G форматдаги учрашувларни ўтказишди.

Учрашувда икки томон учун манфаатли келишувларга эришилди.

Ўз навбатида Жиззах вилояти ҳам Хитойлик ишбилармонларни Жиззах вилоятига таклиф этиб, ҳамкорликни янада кенгайтириш таклифини беришди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар