Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Коррупцияга қарши биргаликда курашамиз

Коррупцияга қарши биргаликда курашамиз

07 август 2024 йил
62
0

O'zbekistonda korrupsion jinoyatlar asosan kim tomonidan sodir etilishi  ma'lum qilindi — Uzbekistan News | DARYO.UZ

Сўнгги йилларда мамлакатимизда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш, давлат ва жамият қурилишининг барча соҳаларида коррупциоген омилларга чек қўйишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар изчил амалга оширилмоқда.

Давлат органлари зиммасидаги вазифа ва функцияларни бажаришда юзага келадиган коррупцияга оид хавф-хатарларни баҳолаш тизимини такомиллаштириш ҳамда давлат хизматига ҳалоллик стандартларини жорий этиш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.

Мамлакатда бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва «яширин иқтисодиёт»ни қисқартириш чоралари кўрилмоқда ҳамда «Коррупциясиз соҳа» лойиҳалари амалга оширилмоқда.

Хусусан, сўнги йилларда мазкур соҳада бир қатор Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни ҳамда ушбу қонун билан боғлиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирларга оид Фармон ва Қарорлари қабул қилинди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг коррупция билан боғлиқ жиноятларга оид  210, 211, 212, 213-моддаларига ўзгартиришлар киритилди.

Хуш! Коррупция ўзи нима ва унинг ижтимоий хавфлилик хусусияти нимада? Шунингдек уни сабаб ва шарт-шароитларини қандай қилиб олдини олиш мумкин?

Бунда коррупция тушунчасига Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунининг 3-моддасида таъриф бериб ўтилган бўлиб, коррупция— шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиш ҳисобланади.

Ушбу Қонуннинг 7-моддасига асосан коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни бевосита амалга оширувчи давлат органлари қуйидагилардан иборат:

Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги;

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси;

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати;

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги;

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.

Коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни қонунчиликка мувофиқ бошқа давлат органлари ҳам амалга оширади.

Жумладан, коррупцияга қарши курашишда мазкур давлат органлари аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга чек қўйиш, уларнинг оқибатларини, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципини таъминлайди.

Бундан англашиладики, Янги Ўзбекистонимизда коррупцияга қарши бир қатор қонун ҳужжатлари қабул қилинаётганлиги ва унинг ижроси юзасидан жойларда ўтказилаётган тарғибот тадбирлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг коррупция билан боғлиқ жиноятларга оид  210, 211, 212, 213-моддаларига жавобгарлик чорасини кучайтириш билан боғлиқ бир қатор ўзгартишлар киритилганлиги давлатимизда коррупцияга қарши курашиш ҳам янги поғонага чиқди дейиш мумкин.

Шундай экан, ҳар биримиз эндиликда мамлакатимиз равнақи учун ушбу иллатга қарши курашиш асосий бурчимиз бўлмоғи лозимдир.

 

Иноятов Ботир Рахматович

Фуқаролик ишлари бўйича

Дўстлик туманлараро судининг судяси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар