Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони мазмун моҳияти

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони мазмун моҳияти

30 октябрь 2024 йил
56
0
Мамлакатимизда инсон ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш, одил судловга эришиш даражасини ошириш ва фуқаролик жамияти институтларининг эркин фаолият юритиши учун қулай шарт-шароитларни яратиш ҳамда коррупцияни келтириб чиқарувчи омилларни камайтириш бўйича изчил ислоҳотлар олиб борилмоқда.
Шу билан бирга, ҳудудларда ҳуқуқ устуворлиги ва қонунийликни таъминлаш, қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг ижросини ташкил этиш ҳолатини ўрганиш, баҳолаш ва аниқланган камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш бўйича самарали механизмларни яратиш асосий вазифалардан бири бўлиб келмоқда.
Шу аснода, Олий Мажлис Сенати, Адлия вазирлиги ва Олий суднинг республика ҳудудларида ҳуқуқ устуворлигининг таъминланганлик ҳолатини рейтинг асосида баҳоловчи Ҳудудларнинг ҳуқуқ устуворлиги индексини жорий этиш тўғрисидаги таклифи маъқулланди.
Бунда, Ҳудудларнинг ҳуқуқ устуворлиги индекси қуйидаги йўналишлар бўйича статистик кўрсаткичлар ва ўтказиладиган ижтимоий сўровлар натижалари асосида аниқланади:
қонун ҳужжатларига риоя қилиниши;
фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг таъминланиши;
одил судлов ва суд қарорларининг ижро этилиши;
ҳуқуқ-тартибот ўрнатилганлиги ва хавфсизликнинг таъминланганлиги;
маҳаллий ижро органлари фаолиятининг самарали назорат қилиниши;
коррупцияга қарши курашишнинг самарадорлиги;
ҳокимият институтларининг шаффофлиги.
Ҳудудларнинг ҳуқуқ устуворлиги индексини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом мувофиқ тасдиқланди.
Адлия вазирлиги томонидан:
«Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази ҳамда тегишли мезонлар бўйича ваколатли давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда Тизим орқали аҳоли ва соҳа мутахассислари ўртасида ҳуқуқ устуворлиги таъминланганлик ҳолатига оид ижтимоий сўровлар ҳар йили 1 мартга қадар ўтказилиши белгиланганлиги ҳам янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга оширишнинг муҳим вазифалари белгиланиб олинди.
Ҳудудларнинг ҳуқуқ устуворлиги индекси натижалари бўйича ахборот Олий Мажлис палаталари, Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бўйича республика кенгаши, Олий Мажлис Сенатининг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссияси, манфаатдор вазирлик ва идоралар вакиллари иштирокида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашлари мажлисларида ҳар йили 10 июлга қадар муҳокама қилиб борилиши белгиланди.
Адлия вазирлиги Ҳудудларнинг ҳуқуқ устуворлиги индексини аниқлашда иштирок этувчи масъул идора ва ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиради ҳамда Тизим оператори вазифасини бажаради;
Адлия вазирлиги давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари билан биргаликда Ҳудудларнинг ҳуқуқ устуворлиги индексида паст натижаларга эга бўлган субъектларни аниқлайди, тегишли индикаторлар бўйича кўрсаткичларни таҳлил қилади ва уларнинг сабабларини ўрганиши тартиби белгиланди.

А.Хужаназаров
Дўстлик туманлараро
иқтисодий суди судьяси                                  
скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар