Маҳалла - халқ билан давлат ўртасидаги "кўприк" вазифасини амалга оширувчи мустақил ва халқчил тузилма
Мамлакатимизни барқарор ривожлантириш, халқимиз фаровонлигини ошириш, фуқароларимизни ўз ҳаётидан рози бўлиб, эртанги кунга қатъий ишонч билан муносиб ҳаёт кечиришини таъминлаш бўйича олдимизга қўйган мақсад ва вазифаларни изчил амалга оширишда жамиятнинг энг муҳим бўғини ҳисобланган маҳалла институтининг ўрни ва аҳамияти тобора ортиб бормоқда.
Маҳалла жамиятда тинчлик-тотувлик, ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш, миллий урф-одат ва қадриятларни асраб-авайлаш, оилалар жипслилигини таъминлаш, соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш, аҳолининг кундалик муаммоларини ҳал этишда халқимизга энг яқин ижтимоий тузилма ҳисобланади.
“Маҳалла институтининг жамиятдаги ролини тубдан ошириш ва унинг аҳоли муаммоларини ҳал этишда биринчи бўғин сифатида ишлашини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги ПФ-209-сонли Фармони биз учун дастури амал бўлди. Маҳаллаларни қўллаб-қувватлашни янада такомиллаштириш, маҳаллабай ишлашга масъул бўлган шахслар фаолиятини самарали ташкил этиш ва уларнинг ҳамкорлигини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 127-моддасига мувофиқ фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини амалга ошириши учун зарур шарт-шароитлар яратиш, уларга қонунда белгиланган ваколатларини амалга оширишда кўмаклашиш мақсадида туман маҳаллани қўллаб-қувватлаш кенгашлари ва Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасини туман бўлимларини ташкил этилди. Уюшманинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди.
Маҳалланинг халқ билан давлат ўртасидаги «кўприк» вазифасини амалга оширувчи мустақил ва халқчил тузилмага айланишига кўмаклашиш;
маҳаллани жамоатчилик бошқаруви ва назоратининг таянч бўғинига айлантириш, унинг жамиятдаги ўрни ва ролини кучайтириш, маҳалла бошқарувида аҳолининг фаол иштирокини таъминлаш;
ҳар бир фуқаро ўзи ва оиласининг келажаги, молиявий аҳволи ва фаровонлигини таъминлашда масъулиятни сезиши, боқимандаликка ўрганмаслик ҳиссини янада кучайтириш бўйича тарғибот ва ташвиқот ишларини амалга ошириш;
фуқароларни ўз уйи ва кўчасини озода сақлашга, миллий қадрият ва урф-одатларни ҳурмат қилишга чақириш, маънавий ва маърифий ишларда маҳалланинг ўрнини кучайтириш, аҳоли ўртасида ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш чораларини кўриш;
«маҳалла еттилиги» томонидан маҳалланинг ички ресурсларини аниқлаш ҳамда уларни ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатиш учун сафарбар этишда кўмаклашиш;
маҳаллалардаги муаммоларнинг ўз вақтида ва самарали ечилишида давлат органлари ва ташкилотларининг маҳаллалардаги вакилларининг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш, мувофиқлаштириш ва йўналтириш;
маҳалланинг молиявий имкониятларини ошириш, камбағал оилаларга ажратилаётган бюджет маблағлари ва бошқа маблағларнинг мақсадли ва манзилли йўналтирилишини таъминлаш;
маҳаллаларнинг моддий-техника таъминотини яхшилаш, уларга ажратиладиган маблағларни марказлашган тарзда тақсимлаш, соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш;
маҳалла масъулларининг малакаси ошириш, уларда замонавий бошқарув кўникмаларини шаклланишига кўмаклашиш.
маҳалланинг жамият ҳаётидаги ўрнини ошириш ҳамда соҳада бошқарув тизимини такомиллаштириш мақсадида:
Маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, рофилактика инспектори, ижтимоий ходим ва солиқ инспектори жамоатчилик асосида фаолият бритадиган «маҳалла еттилиги»ни ташкил қилади;
Маҳалла раисига 2023 йил 21 декабрдаги ПФ-209-сон Фармоннинг 1-иловадаги вазифаларни бажариш тавсия этилади; Маҳалла раисига асосий вазифалари 5 та йўналишдан иборат.
Ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси ва хотин-қизлар фаоли 2023 йил 21 декабрдаги ПФ-202-сон Фармоннинг 2-4-иловаларида келтирилган вазифаларга ҳоким ёрдамчисининг асосий вазифалари 7 та йўналишдан иборат бўлиб, бажариши тавсия этилган;
ёшлар етакчиси асосий вазифалари 9 та йўналишдан иборат бўлиб, бажариши тавсия этилган;
хотин-қизлар фаоли асосий вазифалари 4 та йўналишдан иборат бўлиб, бажариши тавсия этилган.
профилактика инспектори — маҳаллада ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш ва хавфсиз муҳитни таъминлаш, фуқароларнинг қулай атроф-муҳитга бўлган ҳуқуқларини амалга оширишда кўмаклашишга;
ижтимоий ходим — оғир аҳволга тушиб қолган ва оғир аҳволга тушиб қолиш хавфи юқори бўлган шахслар ва оилаларни аниқлаш, уларнинг эҳтиёжларига қараб, комплекс ёндашув асосида профессионал ижтимоий хизмат кўрсатиш ва ёрдамларни ташкил этишга;
солиқ инспектори — тадбиркорлага солиқ хизматларини кўрсатиш, солиқ базасини кенгайтириш, солиқларни ундириш ва маҳалла бюджетининг даромадларини шакллантиришга масъул бўлдиши Фармон билан белгилаб берилгди.
2024 йил 1 мартдан бошлаб «Темир дафтар», «Ёшлар дафтари» ва «Аёллар дафтари» орқали ижтимоий ёрдам кўрсатиш ва субсидиялар ажратишда бюрократиядан холи ва маҳалланинг ҳамжиҳатлигини акс эттирувчи қуйидаги янги тартиб жорий этилди.
жисмоний шахсларни дафтарларга киритиш, шунингдек, дафтарлар ҳамда Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси, Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳамда Ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси орқали ижтимоий ёрдам кўрсатиш ва субсидиялар ажратиш «маҳалла еттилиги»нинг коллегиал қарори асосида амалга оширилмоқда.
ҳар ойнинг 5-санасига қадар дафтарлар учун маблағларни тақсимловчи масъул ташкилотлар томонидан жамғармаларда шаклланган маблағлар дафтарларга киритилган фуқаролар сонига мутаносиб равишда тегишлилиги бўйича ҳар бир маҳалла кесимида тақсимланмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги ПФ-209-сон Фармонига 5-иловада келтирилган ижтимоий ёрдам турларини кўрсатиш ва субсидиялар ажратиш «маҳалла еттилиги»нинг коллегиал қарорлари асосида амалга оширилмоқда.
Ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли ва ижтимоий ходим уларга юклатилган вазифалар юзасидан жисмоний шахсларни тегишли дафтарларга киритиш ва чиқариш ҳамда ижтимоий ёрдам кўрсатиш ва субсидиялар ажратиш бўйича ҳужжатларни шакллантириб, маҳалла «еттилиги»нинг бошқа барча аъзоларига кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш учун киритади;
«Темир дафтар» Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузиридаги “Инсон” ижтимоий марказ томонидан юритилади.
«Саховат ва кўмак» жамғармаси томонидан кўрсатиладиган ёрдамлар фуқароларнинг оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолишининг олдини олиш ва шундай вазиятга тушганларни оғир вазиятдан чиқариш мақсадида ижтимоий ходим томонидан маҳалла «еттилиги»га кўриб чиқиш учун киритилган ҳолда кўрсатилиб келинмоқда.
Ижтимоий ёрдам ва субсидиялар аҳолининг камбағалликдан чиқишини таъминлаш учун мақсадли ва манзилли йўналтирилиши ҳамда қарорлар қабул қилинишида очиқлик, ҳаққонийлик, ижтимоий адолат ва шаффофлик тамойилларига риоя қилиниши учун «маҳалла еттилиги» масъул ва жавобгар бўлади. Маҳалла еттилиги”нинг фаолияти асосий самарадорлик кўрсаткичлари (КПИ) бўйича алоҳида баҳоланади. Бунда кўрсаткичлар махкур ходимларнинг иш берувчилари Уюшма билан келишган ҳолда тасдиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.03.2024 йил 137-сон "Маҳаллабай ишлашга масъул бўлган шахслар фаолиятини ва ҳамкорлигини самарали таъминлаш ҳамда "Маҳалла еттилиги" фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори Ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси, профилактика инспектори, ижтимоий ходим ва солиқ инспекторининг "Маҳалла еттилиги" аъзолари ишга келиб кетиши бўйича давоматни (табелни) юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома 1-иловага мувофиқ тасдиқланди. "Маҳалла еттилиги" аъзоларининг ишга келишини ва ишдан кетишини ҳисобга олиш, "Маҳалла еттилиги" аъзоларининг ишга келиши ва ишдан кетиши бўйича давоматни (табелни) юритиш,"Маҳалла еттилиги" аъзоларининг ишга келишини ва ишдан кетишини ҳисобга олиш дафтари ва давомат (табел) ҳужжатини сақлаш, "Маҳалла еттилиги" аъзолари меҳнатига маҳалла фуқаролар йиғини раиси томонидан тўлдирилган табел асосида ҳақ тўланиши белгилаб берилди.
2020 йил 18 февралдаги “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисидаги” ПФ-5938-сонли Фармонида “Маҳалла — сектор — Халқ қабулхонаси — маҳалла” ҳамкорлик тизими асосида аҳоли муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш, таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга ошириш вазифа қилиб белгилаб берилган. Аҳоли муаммоларини аниқлаш ва ҳал этишда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларида уларнинг ечимини топишда туман, вилоят ва республика даражасидаги муаммоларни ҳал этиш орқали аҳолини турмуш тарзини ошириш мақсадга мувофиқ. Шундай бўлсада ҳали ҳам туманда маҳалла фуқаролар йиғинларида бир қанча муаммо ва камчиликлар ўз ечимини топмаётганлигини гувоҳи бўлиб турибмиз.
Жиззах вилояти ҳокимлигининг 2024 йил 8 майдаги йиғилиш баёнининг ижросини таъминлаш мақсадида Мирзачўл туман Халқ қабулхонаси ташаббуси билан Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Мирзачўл туман бўлими ҳисоб рақамига Жиззах вилоят Халқ қабулхонасидан тушган маблағ ҳисобидан Янгидала маҳалла фуқаролар йиғинидаги аҳоли томорқасини суғориш учун оқова сув етиб бормайдиган “Гулбоғ”, “Янгиобод”, “Накурт”, “Хўжакент”, “Маданият” кўчаларини оқова сув билан таъминлаш мақсадида 1 дона 40 кв трасформатор, 1 дона 15 кв сув насоси, 750 метр 140 мм полиетилен сув қувури, Дўстлик маҳалла фуқаролар йиғинида йиғинидаги аҳоли томорқасини суғориш учун оқова сув етиб бормайдиган “Сихатгоҳ”, “Қумсой”, “Ғазалкент”, “Заргар”, “Мингчинор”, “Абай” кўчаларига 1 дона сув насоси, 50 метр сув қувури, Ўзбекистон маҳалла фуқаролар йиғинидаги аҳоли томорқасини суғориш учун оқова сув етиб бормайдиган “Роҳат”, “Беруний”, “Қўшробот”, “Жомий”, “Токзор”, “Отчопарлар”, “Зулфия”, “Олтиариқ” кўчаларига1 дона сув насоси, 50 метр сув қувурлари олиб берилди ва ҳашар йўли билан ўрнатилиб, аҳоли томорқаси оқова сув билан таъминланди.
Ҳозирги кунда Республика бўйича “Маҳалла баланси” ягона электрон платформасига маҳаллалар томонидан маълумотларни киритилиб келинмоқда. Туман бўйича 100% маълумотлар киритилди.
Тумандаги 12 та маҳалла фуқаролар йиғинларидан ҳозирги кунда 1 та хотин-қизлар фаоли (Ержар МФЙ), 2 та профилактика инспектори (Ипак йўли МФЙ, Боғбон МФЙ), 1 та ижтимоий ходим (Мустақиллик МФЙ) жами 4 та вакант мавжуд.
Мирзачўлда туман ҳокими Б.Мирзақулов бошчилигида маҳалла раислари аҳоли хонадонларида томорқадан самарали фойдаланиш бўйича Сайхунобод тажрибасини кенг жорий этиш борасида иш олиб борилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 2-майдаги “2023–2025 йилларда Жиззах вилоятини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-146-сонли қарори ижроси юзасидан туманда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидаги ер майдонлари ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, муҳандислик коммуникация, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш инфратузилмасини ривожлантириш, аҳоли бандлигини ошириш ва турмуш даражасини янада яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишлар таҳлили кўриб чиқилди.
Давлатимиз раҳбарининг Сирдарё вилоятининг оғир тумани ҳисобланган Сайхунободга ташрифи, бу ерда аҳоли даромадларини ошириш бўйича Президент ташаббуси асосида яратилаётган тажриба – давлат уй хўжаликларига ўз имкониятларини тўлиқ ишга солишга кўмаклашиши тамойили айни кунда бутун республика вилоятлари, барча маҳаллаларда амалда қўлланилмоқда.
Хусусан, Мирзачўл туманида Сайхунобод тажрибаси асосида томорқалардан самарали фойдаланиш ҳамда аҳоли даромадини кўпайтиришга хизмат қилувчи 12 та маҳаллаларда 1 тадан коопперациялар ташкил этилди.
Мазкур тизимни тўлиқ жорий қилиш учун 12 та маҳаллаларда ташкил этилган кооперацияларга лизинг асосида ҳар бирига биттадан минитракторлар олиб келинди.
Томорқа – даромад манбаи! Ҳар бир хонадон ўз томорқа ерларидан самарали фойдаланса, бу нафақат қўшимча даромад, балки оила аъзоларининг бандлиги ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга.
Шу муносабат билан айни кунларда Мирзачўл туманининг барча ҳудудларида аҳоли томорқасидан унумли ва самарали фойдаланишни йўлга қўйиш бўйича ишлар қизғин олиб борилмоқда. Маҳалла фуқаролар йиғинларида Сирдарё вилояти Сайхунобод тумани тажрибаси асосида аҳолини томорқасини ривожлантириш бўйича ҳар бир маҳаллада ишлар олиб борилмоқда.
Наманган вилояти Уйчи тумани мисолида маҳаллаларда ишсизликни бартараф этиш мақсадида тумандаги Маҳаллаларга 3 та тижорат банклар бириктирилган.
Жумладан: Агро банкка 3 та (Ержар, Мирзадала, Боғбон);
Халқ банкига 6 та (Ипак йўли, Мустақиллик, Ғалаба, Пахтазор, Ўзбекистон, Тошкент);
Миллий банкка 3 таси (Янгидала, Дўстлик, Гулзор маҳалалари) бириктирилган.
Тадбиркорлик субъектлари
Туманда фаолият кўрсатаётган юридик шахслар сони – 1 151 та (шу жумладан, 474 та ҚҚС тўловчиси)
- фаолият кўрсатаётган ЯТТлар сони – 799 та, шундан 424 та деҳқон хўжаликлари, савдо ва хизмат кўрсатиш йўналишида 375 та;
- ўзини ўзи банд қилганлар сони – 5 800 нафар;
- фаолият кўрсатаётган кичик бизнес субъектлари сони – 443 та, шундан саноатда – 31 та, қишлоқ хўжалиги корхоналари – 153 та, қурилиш корхоналари – 4 та, савдо ва хизмат кўрсатишда – 104 та;
(фаолият кўрсатмаётган кичик бизнес субъектлари сони – 134 та).
Ўзини-ўзи банд қилган аҳоли сони 5 800 нафарни ташкил этган.
Тадбиркорликни ривожлантириш учун кредитлар ажратиш.
Тижорат банклари томонидан туман бўйича жами 283,0 млрд. сўмлик кредит маблағлари ажратилиши режалаштирилган. Шундан, ҳудудий инвестисия дастурлари доирасида - 3,9 млрд. сўм, “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс дастури доирасида 6,9 млрд. сўм, оилавий тадбирорликни ривожлантириш дастурлари доирасида 20,7 млрд. сўм, ўзини ўзи банд қилган шахсларга микроқарзлар 1,5 млрд. сўм, сервис соҳаси учун 1,7 млрд. сўм, қишлоқ хўжалиги соҳаси учун 162,4 млрд. сўм ва бошқа кредит ресурсларидан 85,3 млрд. сўм ажратилиши кутилмоқда.
Жорий йилда 20.07.2024 ҳолатига тадбиркорликни ривожлантириш учун ажратилган кредитлар, “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури” доирасида туманда 421 нафар фуқарога 8053 млн.сўмни, “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш комплекс дастури” доирасида 34 нафар фуқарога 2957 млн.сўмни, “Бинесга биринчи қадам дастури” доирасида ўзини-ўзи банд қилган шахсларга ажратилган микроқарзлар 588 нафар фуқарога 2958 млн.сўмни ташкил қилган.
Туманда 2024 йилда 12 та маҳалларда умумий қиймати 3,5 млрд.сўмлик 54 та кичик лойиҳаларнинг ишга туширилиш натижасида 227 та янги иш ўринлари ташкил этиш белгиланган.
Амалда, ҳоким ёрдамчилари томонидан “Онлайн маҳалла” платформасига, жами қиймати 5,3 млрд.сўмлик, шундан 2.5 млрд.сўм ўз маблағи ва 2,8 млрд.сўм банк кредити маблағлари ҳисобига 153 та янги иш ўринлари ташкил этилиши белгиланган 33 та лойиҳалар жойлаштирилди ва маблағлар ўзлаштирилиб, 153 та янги иш ўринлари ташкил этилишига эришилди.
Мисол тариқасида, “Мустақиллик” маҳалласидаги бўш турган бинода ҳоким ёрдамчисининг кўмаги билан ўз ишнин бошлаган тадбиркор “АЗАМАТ-АИДА-СЕВДА” рахбари Мирзаева Зулфияга тикув сехини кенгайтириш учун “Кичик бизнесни қўллаб қувватлаш” дастури доирасида 100 млн.сум кредит ажратилиб, қўшимча 8 та иш ўрни ташкил этишга эришилди
Ишсиз аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича:
Туманда 2024 йилда ташкилот ва корхоналардаги бўш иш ўринларига жами 1058 нафар фуқароларни ишга жойлаштириш белгиланган бўлиб, 2024 йил 1июл ҳолатига 638 нафар фуқаролар ишга жойлаштирилган.
Шундан, захиралан (квота)ган бўш иш ўринлари йиллик 54 нафар фуқароларни ишга жойлаштириш белгиланган бўлиб, 2024 йил 1 июл ҳолатига 33 нафар фуқаролар ишга жойлаштирилган.
Шу жумладан, туманда жорий йилда жами 1 085 нафар фуқароларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш ва бандлигини таъминлаш (2024 йил 1 июл ҳолатига 371 нафар), 37 нафар фуқароларни Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан хорижий давлатларга ишга юбориш (2024 йил 1 июл ҳолатига 37 нафар), 217 нафар ишсиз фуқароларни ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш (2024 йил 1 июл ҳолатига 159 нафар), 984 нафар норасмий меҳнат фаолиятини расмийлаштириш (2024 йил 1 июл ҳолатига 54 нафар) ҳамда 2238 нафар фуқароларни ижтимоий солиқларни тўлатган ҳолда ўзини-ўзи банд қилиш (2024 йил 1 июл ҳолатига 986 нафар) прогноз кўрсаткичи белгиланган бўлиб, ушбу йўналишларда тизимли ишлар ташкил этилган.
Юқоридаги чора тадбирларни амалга ошириш натижасида, туманда 2024 йилда ишсизлик даражасини 7,2 фоиздан 6,4 фоизга тушириш ва камида 2 та маҳаллани ишсизликдан ҳоли ҳудудга айлантириш режалаштирилган.
Маҳаллалар ихтисослашуви
Туманда маҳаллалар қуйидаги йўналишларга ихтисослашган:
Ишлаб чиқариш йўналишига – Ғалаба маҳалласи;
хизмат кўрсатиш йўналишларига - Мустақиллик, Дўстлик маҳаллалари;
чорвачилик йўналишларига – Ержар, Боғбон, Янгидала, Гулзор, маҳаллалари;
Деҳқон хўжалиги ва қишлоқ хўжалигининг бошқа йўналишларига – Ипак йўли, Мирзадала, Пахтазор, Ўзбекистон ва Тошкент маҳаллалари ихтисослашган.
Мавжуд томорқалар
Томорқа ер эгалари сони 6 611 тани, жами экин майдони 661.4 гектарни ташкил қилади. Шундан, жами эртаги экиладиган 661.4 гектар майдоннинг 216.6 гектарига сабзавот, 11.5 гектарига полиз экинлари, 94.8 гектарига картошка, 97.4 гектарига дуккакли экинлар, 241 гектарига бошқа турдаги экинлар экилади.
Ижтимоий Пакетларни жорий этиш.
Туманда эҳтиёжманд аҳоли қатламига ижтимоий пакетларни жорирй этиш бўйича 12 та маҳаллада 84 та хонадонлар танлаб олинди.
Маҳаллаларнинг ихтисослашувидан ва аҳоли хохиш-истакларидан келиб чиққан ҳолда бир ҳил йўналишда пакет “бир бош қора мол, ихчам иссиқхона ва 50 бош парранда” танлаб олинди ва бугунги кунга қадар 84 та хонадонлардан 51 та хонадонга жами 2 112,5 млн.сўм кредит ажратилиб 64 та хонадонга иссиқхона қуриб берилди, 77 та хонадонга 87 бош қорамоллар ва 2000 бош парранда олиб берилди.
Туманда 12 маҳалларга лидер тадбиркорларни бириктириш.
Туманда аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш мақсадида ҳар бир маҳаллага биттадан лидер тадбиркорлар бириктирилди ҳамда лидер тадбиркорларга томорқаларда хизмат кўрсатишни ташкил этиш учун ҳар бирига мотокултиватор, мини трактор, уч ғилдиракли муравей ҳамда уруғ ва кўчатлар, кимёвий ўғитлар сотишни ташкил этиш учун кўчма дўконлар ташкил этиш учун имтиёзли кредитлар ажратилди.
Намунали томорқадан фойдаланувчилар
Боғбон маҳалласида яшовчи фуқаро Алиев Валижон томонидан иссиқхона усулида 5 сотих иссиқхонада памидор ва бодиринг етиштирилмоқда. Тадбиркор бир ойда 1,8 млн. сўм, йилига 21,6 млн. сўм ҳаражат қилади. Якунда соф даромади бир ойда 5,2 млн. сўмни, бир йилда 62,4 млн. сўмни ташкил қилади
Ушбу фаолиятни ён атрофидаги хонадонларда ҳам табиқ қилиш ва заруриятга кўра банк кредитларидан фойдаланиш юзасидан тавсия берилди.
Хорижий давлатларда юрган меҳнат мигрантлари бўйича
Туманда бўйича 2024 йил 1 июл ҳолатига хоришга ишлаш учун кетган 1711 нафар меҳнат мигрантлари ҳисобга олинган бўлиб, жорий йилнинг 1 чорагида 730 нафар фуқаролар хориждан қайтиб келган ва уларга маҳалла еттилиги ва сектор раҳбарлари томонидан ижтимоий кўмаклар амалга оширилган.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Жиззах вилоят бўлими билан ҳамколикда хорижда юрган фуқароларни муаммоларини ва ҳозриги кундаги аҳволини ўрганиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилимоқда ва туманда доимий семинарлар ташкил этиб келинмоқда.
Шунингдек, туманда белгиланган тартибда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги орқали 123 та фуқароларни шартнома асосида ҳорижга ишга юбориш юбориш режалаштирилган бўлиб, бугунги кунга қадар 123 нафар ҳорижда ишлаш истагидаги фуқаролар рўйхати шакллантирилиб, маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари томонидан “онлайн-маҳалла.уз” платформасига киритилиб йўлланмалар берилган.
Мирзачўл туман "Ёшлар дафтари" жамғармаларидан сарфланган ҳаражатлар тўғрисида маълумотлар
Тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинларида яшовчи “Ёшлар дафтари”га киритилган 141 нафар ёшларга 265 500 000 минг сўм маблағ ажратилди. Жумладан; 42 нафар ёшларга 43 миллион сўм бир марталик моддий ёрдам, 1 нафар ёшга 1 миллион тадбиркорлик ва касб-ҳунарга ўқитиш учун, 2 нафар ёшларга 3 миллион сўм ҳайдовчиликка ўқитиш учун, 67 нафар ёшларга 106 миллион сўм таълим тўлов шартномаси учун, 21 нафар ёшларга 77 миллион замонавий касб, ИТ ва ҳорижий тил ўқув курси компенсацияси учун, 1 нафар ёшга 5 миллион сўм илм-фан, спорт, санъат ва маданият йўналишларидаги олимпиада, танлов ва мусобақаларда қатнашиш ҳаражатларини қоплаш учун, 1 нафар ёшга 5 миллион сўм туризм объектларига саёҳатлар учун меҳмонхона ва йўл ҳаражатларини қоплаш учун, 3 нафар ёшларга 17 миллион сўм даволаниш билан боғлиқ ҳаражатлар учун, 2 нафар ёшларга 3,5 млн сўм турар жой ижараси компенсацияси учун, 1 нафар ёшга 5 миллион сўм бошқа ҳаражатлар учун моддий ёрдам пуллари ажратилган. “Ёшлара дафтари”га киритилган ва уюшмаган ёшлардан 846 нафарига 50 сотихдан жами 423 гектар ер майдонлари ажратилиб берилди.
Хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича амалага оширилаёган ишлар тўғрисида маълумотлар.
Туманда жами хотин-қизлар сони 21 803. Жумладан: 18-30 ёшгача бўлган хотин-қизлар сони 4 203 нафар, 31-55 ёшгача бўлган хотин-қизлар сони 7 448 нафар, 55 ёшдан юқори бўлган хотин-қизлар сони 2 381 нафар, 2024 йил Ишсиз хотин-қизлар сони 1 306 та, Жумладан:Бандлиги таъминланадиган хотин-қизлар касб-хунарга ўқитиладиган 165 нафар, бўш иш ўринлари ишга жойлаштириладиган 6 нафар, кредит ажратиладиган 67 нафар, мавсумий ва вақтинчалик 136 нафар, ўз ўзини банд қилиш 416 нафар, вақтинчалик иш билан бандлигини таъминлаш 21 нафар.
Оилавий ажримлар:
2023 йил 39 та, 2024 йил 37 та, шундан 30 ёшгача бўлган ёш оилалар сони 8 тани ташкил этади. Хотин-қизлар ўртасида содир этилган жиноятлар:
2023 йил 4 та, 2024 йил 5 та нисбаттан 1 тага ошган. Маҳаллий жиноятлар сони 5 тани ташкил этади.
Тазиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизлар 2023 йил 43 та, нисбаттан 4 тага камайган, 2024 йил 39 та ҳимоя ордерлари бериш орқали низолар бартараф этилан. Профилактика назоратида турган хотин-қизлар 54 нафар, пробация назоратида турган хотин-қизлар 6 нафар.
2024 йил “Аёллар дафтари”ни 4-бочқичига жами 1 298 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар киритилган.
И –тоифа “Ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлар” 515 нафар
ИИ- тоифага “Тадбиркорлик қилиш истагида бўлган эҳтиёжманд хотин-қизлар” 14 нафар
ИИИ- тоифага “Боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизлар” 214 нафар
ИВ- тоифага “Ижтимоий ёрдамга муҳтож И ва ИИ гуруҳ ногиронлиги бўлган хотин-қизлар” 415 нафар
В- тоифага “Уй-жойга муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар” 3 нафар
ВИ- тоифага “Қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди мавжуд эҳтиёжманд хотин-қизлар” 137 нафар
Аёллар дафтарига киритлган ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларга ҳозирги кунда 247 нафарига моддий ёрдам учун 172, 080 000 сўм, 3 нафарига 10 ой давомида ижара компенсациясини тўлаб бериш учун 7,500 000 сўм, 1 нафарига олий таълим муассасаси контракт тўлови учун 3,400 000 сўм миқдорида маблағ ажратилган.
2024 йил 1-чораги давомида маҳалла фуқаролар йиғинида 20 та жиноят қайд этилиб, “Мустақиллик” маҳалла фуқаролар йиғинида жиноятчилик ўтган йилнинг шу даврига нисбатан барқарор сақланиб, ҳозирги кунда сариқ тоифада. Қолган маҳаллада ўтган йилнинг шу даврига нисбатан жиноятлар сони камайган.
Мирзачўл тумани аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ва ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 1 июндаги 82-сонли фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ташкил этилган бўлиб, агентликнинг ҳудудларида, шу жумладан Жиззах вилояти Мирзачўл туманида ҳам “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази фаолияти йўлга қўйилди. Фармонга мувофиқ ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган шахслар ва оилаларга профессионал даражадаги ижтимоий хизмат кўрсатишни йўлга қўйиш марказнинг асосий фаолият йўналишлари этиб белгиланди. Ногиронлиги бўлган шахслар, ёлғиз яшовчи кексалар, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган вояга етмаганлар, тазйиқ ва зўравонликка учраган аёллар ва болалар, жазони ижро этиш муассасаларидан қайтганлар, табиий офатлардан зарар кўрган шахлар ижтимоий ишдан фойдаланувчи асосий мижозлар сифатида қайд этилди. Марказ 5 та шўбадан иборат бўлиб, булар маҳаллаларда ижтимоий хизматларни ташкил этиш шўбаси, ижтимоий тўловлар шўбаси, ногиронлиги бўлган шахслар билан ишлаш шўбаси ҳамда кекса ёшдагилар, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган оилалар ва шахслар билан ишлаш шўбалари.
Фармон билан маҳаллаларда яшовчи оилалар сони 2000 нафардан ошса 1 нафар ижтимоий ходим лавозими жорий этилиши белгиланди. Мирзачўл тумани аҳоли сонидан келиб чиққан ҳолда 4 ҳудуд ва 8 участкага бўлинган бўлиб, ҳар бир участкага бир нафардан жами 8 нафар тажрибали ва малакали мутахассислар ишга қабул қилинди.
2024 йил ярим йиллигида ҳудудларда кам таъминланган оилалар, ёлғиз қариялар ва ногиронлиги бўлган шахслар, васийликка ва ҳомийликка олинган вояга етмаганлар, етимлар, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган оилалар ва муҳтожлар хатловдан ўтказилди ҳамда уларнинг ижтимоий ҳолати тегишли тартибда баҳоланди. Марказ ҳодимлари томонидан уйма-уй юриш орқали ўтказилган ўрганишда ногиронлик гуруҳи белгиланмаган оғир касаллар, васийлик ва ҳомийлик тайинланмаган болалар, “Ёлғиз яшовчи” деб эътироф этилмаган кексалар, мунтазам тазйиқ ва зўравонликка учраб келаётган хотин-қизлар, яшаш шароити ночор ва ижтимоий ҳолати ўта оғир бўлган оилалар аниқланишига эришилди.
Кам таъминланган оилаларни хатловдан ўтказиш ва уларнинг эҳтиёжларини аниқлаш мақсадида туманда жами 3671 нафар кам таъминланган оила нафақаларини олувчилар ва моддий ёрдам олувчи шахслар ўрганилганда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 654-сонли ва 596-сонли қарорларига мувофиқ нафақа олаётган оилалар эгалик қилаётган мол-мулкнинг мавжудлиги, уларнинг ижтимоий-моддий ва молиявий ҳолатига қатъий эътибор берилди. Бунда тумандаги жами ахоли сонига нисбатан 30,6 % ташкил этувчи нафақ олувчилар орасидан қарийб 15,6 % ижтимоий ҳолати яхшилиги, молиявий барқарор даромадга эга эканлиги ёки автомобил, йирик ва майда шохли мол, паррандалар боқиши аниқланиб тегишли тартибда кам таъминланганлар рўйхатидан чиқарилди. Қайта ўрганиш даврида ҳақиқий эҳтиёжмандлар ва бир неча бор ижтимоий ҳимоя реестрига мурожаат қилган, аммо, нафақаси ҳар хил турдаги сабабларга кўра рад қилинганлар ҳам ўрганилди. 4 ва ундан ортиқ марта мурожаат қилиб нафақа чиқишига эриша олмаган шахсларга 28 та ҳолатда нафақалар тайинланишига эришилди. Ҳозирда туманда жами кам таъминланган оилалар нафақасини олувчи шахслар сони 1764 нафарни ташкил этмоқда. Кам таъминланганларга нафақа тайинлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида, “Ижтимоий ҳимоя ягона реестири” ахборот тизими барча давлат идоралари тизимларига интеграцияштирилиб, нафақа тайинланишида инсон омили буткул чекланди. Тизим орқали нафақа олувчилар ҳар ойда автоматик тарзда қайта ўрганилиши белгиланди. Бунда молиявий ҳолати яхшиланган оилаларга кам таъминланганлик нафақаси тўланиши автомотик бекор қилинишига эришилди.
Мирзачўл туманида бугунги кунда 1289 нафар ногиронлиги бўлган ва оғир турдаги касалликка чалинган шахлар мавжуд бўлиб, улардан 276 нафари болаликдан ногиронлиги бўлган шахслар, марказ томонидан ўтказилган ўрганишлар натижасида, уларнинг реабилитация техник воситалари ва протез ортопедия воситаларига бўлган эҳтиёжи, меҳнат қилиш қобилятлари, орзу истаклари, имкониятлари қайта комплекс баҳоланди. Ишлаш имкони бўлган 122 нафар ногиронлиги бўлган шахслардан 110 нафари мутахассислиги бўйича ишга жойлаштириш учун туман ҳудудидаги ташкилот ва муассасаларга йўналтирилиши белгиланди. Ваcанcй.аргос.уз тизими орқали эълон қилинган ногиронлиги бўлган шахслар учун бўш иш ўринларига 51 нафар талабгор ногиронлиги бўлган шахслар рўйхатга олиниб, суҳбат босқичига ўтказилди. Суҳбат натижасида 4 нафар ногиронлиги бўлган шахс ишга қабул қилиниб, доимий бандлиги таъминланди.
Маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари, давлат муассасалари ва бандликка кўмаклашиш марказлари билан ҳамкорликда йил якунига қадар 42 нафар тадбиркорлик қилиш истагини билдирган ногиронлиги бўлган шахсларга тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишида амалий кўмак кўрсатиши белгиланди.
Туманда мониторинг ўтказилган 24 та давлат идораларидан 3 тасига ногиронлиги бўлган шахсларнинг тўсиқларсиз ҳаракатлана олиши учун шарт-шароитлар яратиш бўйича, жумладан, пандуслар ўрнатиш, кириш эшикларининг баланд остона қисмларини олиб ташлаш, тактил қоплама қоплаш ва хожатхоналарни ногиронлиги бўлган шахслар учун мослаштириш бўйича тавсиялар берилди.
Ижтимоий ҳолати оғир бўлган 7 нафар ногиронлиги бўлган шахсларга марказ томонидан электрон аравачалар берилиб, уларнинг ҳаракатланишдаги чекловлари енгиллаштирилиб, ижтимоийлашуви таъминланди.
2024 йил 1 июл ҳолатига туманда жами 48 нафар ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кекса ва ногиронлиги бўлган шахслар “Ёлғиз яшовчи кекса ва ногиронлиги бўлган шахслар реестири”га киритилган бўлиб, уларга марказ томонидан ижтимоий ходим ассистетлари бириктирилиб, уйда маиший хизматлар кўрсатилиб келинмоқда. И ва ИИ чорак давомида 48 нафар ёлғиз кекса ва ногиронлиги бўлган шахслар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди ва уларнинг саломатлик ҳолати аниқланиб, 3 нафари стасионар тартибда даволаниши таъминланди. Маҳаллаларда ҳатлов ўтказилиши натижасида 5 нафар ёлғиз яшовчи кекса ва ногиронлиги бўлган шахслар аниқланиб, “Ёлғиз яшовчи кекса ва ногиронлиги бўлган шахслар реестири”га киритилди ҳамда уларга қонунчиликда белгиланган барча имтиёзлар тақдим этилди. 11 нафар ёлғиз яшовчи кекса ва ногиронлиги бўлган шахсларга 15 турдаги дори воситалари бепул тақдим этилди. Марказ ва маҳаллалардаги ижтимоий ходимлар билан биргаликда, барча ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кекса ва ногиронлиги бўлган шахслар қайта баҳолашдан ўтказилиб, 3 нафари реабилитация техник воситаларига муҳтожлиги аниқланди. 2 нафар ёлғиз яшовчи кексанинг шахсни тасдиқловчи ҳужжатлари йўқотилганлиги сабабли уларни қайта тиклашда амалий ёрдам кўрсатилди. 2 нафар оғир шароитда яшаётган ёлғиз кексалар тумандаги ижтимоий уйларга бепул тартибда жойлаштирилди. 7 нафар ёлғиз яшовчи кекса ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг коммунал тўловларда бўлган қарздорликлари туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда беғараз қоплаб берилди. Биринчи ярим йиллик давомида 5 нафари ёлғиз яшовчи кекса ва ногиронлиги бўлган шахслар вафот этганлиги муносабати билан “Ёлғиз яшовчи кекса ва ногиронлиги бўлган шахслар реестири”дан чиқарилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 сентябрдаги “Аҳолига ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатиш тизимини янада такоминлаштири чора тадбирлари тўғрисида”ги 319-сонили қарори билан, маҳаллаларда фаолият юритаётган ижтимоий ходимлар томонидан аҳолининг барча қатламларига хусусан оғир ижтимоий ҳолатга тушиб қолган шахсларга ва оилаларга 49 турдаги хизматлар кўрсатилиб келинмоқда. Ўтган чорак мобайнида марказга ва ижтимоий ходимлар томонидан келиб тушган мурожаатлар асосида бирламчи ва комплекс баҳоланиб, 86 та кейслар (ижтимоий иш) очилган бўлиб, ҳар бир ҳолатда шахсларнинг ижтимоийлашувини таъминлаш мақсадида индивидуал иш режалари ишлаб чиқилиб, ижрога қаратилди. 10 та ҳолатда очилган кейслар тўлиқ ҳизмат кўрсатилганлиги муносабати билан якунланган, қолган 76 ҳолатда ижтимоий хизматлар кўрсатилиб келинмоқда.
Тумандаги 12 та маҳалла фуқаролар йиғинларига 9 та солиқ инспекторлари бириктирилган. Солиқ инспекторлари ва маҳалла еттилиги томонидан ҳозирги кунгача 2 мляд 705 800 миллион сўм ер, мулк ва бошқа солиқлар ундирилди.
Маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш жамғармаси даромадлари ва ҳаражатлари ижроси тўғрисидаги ҳисоботини эшитиш белгиланганлиги бўйича қуйидагиларни маълум қиламан. Маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш жамғармасига ҳозирги кунда жами 209 191 000 минг сўм маблағ келиб тушган бўлиб, шундан Боғбон МФЙдан 1 та, Ғалаба МФЙ 1 та, Ержар МФЙ 2 та, Мустақиллик МФЙ 3 та кам таъминланган оилалар учун 10 570 000 (ўн миллион беш юз етмиш минг) сўм, “Мирзадала” МФЙдаги Иқбол кўчаси 5-уй 2-хонадонда яшовчи фуқаро Махамветова Турсунтош Джетесовнанинг уйининг том қисмини шиферини алмаштириш учун 3 740 000 (уч миллион етти юз қирқ минг) сўм, Ипак йўли МФЙ, Мирзадала МФЙ, Мустақиллик МФЙ, Тошкент МФЙларга маҳаллани ободонлаштириш учун ўт ўриш мосламаси 4 211 000 (тўрт миллион икки юз ўн бир минг) сўм жами 18 427 000 (ўн саккиз миллион тўрт юз йигирма етти минг) сўм жамғарма маблағларидан ажратилди.
Байматов Собиржон Абдумаликович
Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси
Мирзачўл туман бўлими бошлиғи
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:
29 март 2024, Пятница
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ “2022 — 2026 ЙИЛЛАРГА МЎЛЖАЛЛАНГАН ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОННИНГ ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА”ГИ ФАРМОНИ МАЗМУН МОҲИЯТ
27 апрель 2022, Среда
Барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларни амалга оширишни жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар белгилаб олинди
24 декабрь 2021, Пятница
Мирзачўл тумани ҳокими ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи
Изоҳлар (0)