Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Байрам дастурлари бўлиб ўтди.

Байрам дастурлари бўлиб ўтди.

13 февраль 2021 йил
47
0

Ўзбекистон “Veteran” жангчи фахрийлари ва ногиронлари бирлашмаси туман бўлимлари томонидан бу йил 1989 йил 15 феврал Афғонистонда экстремизмга қарши ҳарбий ҳаракатларнинг тугатилганлигининг 32 йиллиги ҳамда Ўзбекистон “Veteran” бирлашмаси ташкил топганлигининг 27 йиллиги кенг нишонланиб келинмоқда.
Барча жойларда бўлгани каби бизнинг кўп миллатли Мирзачўл туманимизда ҳам ушбу бирлашманинг туман бўлими фаоллари томонидан жорий йилнинг 13 февраль куни байрам дастурлари бўлиб ўтди.
Тадбир туманимизда муҳташам қад ростлаган мотамсаро она ҳайкали пойига гул қўйиш маросимидан бошланди. Бир гурух Афғон уруши қатнашчилари, фахрийлар ва туман фаоллари, ёшлар билан биргаликда бир зумга ўтганлар хотирасини ёдига сукут сақлашди.

 

 

Ушбу маросимнинг узвий давоми сифатида Алпомиш кураш саройида туман Болалар ўсмирлар спорт мактаби билан биргаликда Юнон рум кураши бўйича туман мактаб ўқувчилари ўртасида Хотира турнири туман биринчилиги бўлиб ўтди. Биринчиликда фаол иштирок этган спортчи ёшлар ҳамда ғолиблар туман жангчи-фахрий ва ногиронлари бўлимининг фахрий ёрлиқлари, бир қатор ҳамкор ташкилотларнинг эсдалик совғалари билан рағбатлантирилди.

 


 Мирзачўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар