Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Ҳам саёҳат, ҳам зиёрат

Ҳам саёҳат, ҳам зиёрат

13 февраль 2021 йил
31
0

Картинки по запросу "Хива"

Мирзачўл туман бўйича 2021 йил давомида ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлар саёҳатларини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда хотин-қизларни мамлакатимизнинг тарихий жойларига ва буюк аждодларимизнинг муқаддас зиёратгоҳларига доимий ташрифларини уюштириш каби кўрсатмаларни амалга ошириш мақсадида Жиззах вилояти касаба уюшмаси ҳомийлигида “Аёллар дафтари”га киритилган бир гуруҳ хотин-қизлар ички туризмни ривожлантириш мақсадида тариҳий шахарларга саёҳатга бориб келдилар.
Мирзачўл туманидаги аёллар 3 кунлик саёҳатда бой тарих, бетакрор табиат, қадим ўтмишдан сўзловчи гўзал обидаларни муқаддас қадамжоларни зиёрат қилиш учун Хоразм вилоятига ташриф буюрдилар.
Ушбу зиёратдан асосий мақсад ушбу аёлларнинг маънавият, тарих, санъат соҳасида ҳамда миллий қадриятлар ва анъаналар, маданий меросимиз тўғрисидаги билимларини бойитиш, уларнинг тарихий-маънавий меросимиз, урф-одат ва анъаналаримизга ҳурматини янада ошириш маълум даражада хизмат қилади. Аёллар мазкур зиёратдан ўзлари учун керакли бўлган қизиқарли ва бой маълумотларга эга бўлиб, зўр таассуротлар билан қайтдилар.
Уч кунлик саёҳат давомида саёҳатчиларимиз муқаддас қадамжолар ва тарихий масканларда бўлдилар. Хусусан, Хоразмнинг Хон саройи, “Ичан калъа”, “Махмуд Пахлавон”, “Калта минор”, “Жалолиддин Мангуберди” комплекси, Биринчи Президентимиз И.Каримовнинг музейи, “Авесто”, Урганч бозори, “Ичан калъа”нинг тарихий обидаларини бориб кўрдилар.

Айниқса, бир пайтлар Хоразм тарихининг ажралмас қисми бўлган, бугун эса музейлардан макон топган буюмлар, либослар ҳамда уларга боғлиқ тарихий ҳикоялару ривоятлар зиёратчиларда катта таассурот уйғотди.
Хоразмга илк маротаба боришим, – дейди Ғалаба махалласи, Ўзбекистон кўчаси 20-уй, 8-хонадонда истиқомат қилувчи Раъно Мўминова. Поездда бордик, меҳмонхонага жойлашдик, меҳмондўст Хоразм халқи бизни ош қилиб миллий дастурхон билан кутиб олди, концертлар қўйиб беришди, дастлаб кўҳна Хивага ташриф буюрдик. Қадимий Хива шаҳри неча асрлар ошса-да, ўзининг сир-синоати билан нафақат юртдошларимиз, балки хорижлик сайёҳлар эътирофига ҳам сазовор бўлаётганини ўз кўзларимиз билан кўрдик. Бир қанча меъморий ва тарихий ёдгорликларни кўздан кечирдик. Бой тарихимиз ҳақидаги қимматли маълумотлар билан танишдик, ҳамма ҳамроҳларимизнинг кўзларидаги меҳру муҳаббат, фахру ифтихор ҳамда шижоатдан Ватанга бўлган муҳаббатининг янада ошганлигини кўрдик. Ватанимизнинг тарихи нақадар буюк ва улуғвор бўлганини яна бир бор англадик. Бу заминдаги мўъжизакор бинолар, бетакрор табиат, сир-синоатга бой тарих бизларни кўпроқ тарихни ўрганишга ундади.
— Юртимизнинг барча ҳудудларида бундай мўъжизалар макони кўплаб топилади. Муҳими, жойлардаги тарихимиз билан хотин-қизларимизни, аёлларимизни, ёшларимизни таништириш, маданий бойликларни, мусаффо табиатни кўз қорачиғидек асрашга ўргатиш ҳар биримизнинг асосий бурчимиздир. “Ҳам саёҳат, ҳам зиёрат” деганларидек, хотин-қизларимизнинг жамият ҳаётидаги фаоллигини оширишда бундай саъй-ҳаракатлар ижобий таъсир кўрсатади, — дейди туман Махалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари Дилфуза Мавланова.
Зиёратчилар яна бир қатор эътиборга молик жойларда бўлишиб, жуда катта таассуротлар, юртбошимизга, давлатимизга ҳамда ташкилотчиларга миннаддорчилик туйғуси билан тўлиб қайтишди.

Хуршида Шербекова.
Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар