Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Жиззах вилояти Мирзачўл туманида “IT-Park” филиали фаолиятини қизғин давом эттирмоқда.

Жиззах вилояти Мирзачўл туманида “IT-Park” филиали фаолиятини қизғин давом эттирмоқда.

16 февраль 2021 йил
64
0

“IT-Park”да  ахборот технологиялари соҳасида фаолият кўрсатаётган ёшлар учун бугунги кунда IT-Park резиденти мақомига эга компаниялар сони кундан кунга ортмоқда.

Энди унинг тармоғи туманларга ҳам етиб келаётгани дунёнинг ривожланган мамлакатлари каби мамлакатимизда ҳам рақамли иқтисодиётга ўтиш суратлари тезлашиб бораётганини кўрсатиб турибди. 

Бугунги кунда кўплаб ёшлар уйда ўтириб интернет орқали таржимонлик, дизайнерлик, дастурлаш, реклама, репититoрлик каби хизматлар кўрсатаётганлиги ёшликка хос ғайрат, шижоат, янги ғоя ва ташаббусларни сохаларга йўналтириш яхши самара бермоқда.

Шундан келиб чиқиб, ахборот технологиялари сохасида ҳам ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича тадбирлар жадал олиб борилаяпти.

 

Жорий йилнинг 21 январь куни Жиззах вилояти Мирзачўл туманида IT Park  филиалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтган эди. Туман маркази – Гагарин шаҳарчасида барпо этилган IT марказнинг очилиш маросимида туман раҳбарлари, жамоатчилик, ёшлар вакиллари иштирок этиб, маросимда сўз олган IT Park Жиззах шаҳридаги филиали лойиҳасининг координатори, IT Park маслаҳатчиси Jayaram Partasarti, Мирзачўл тумани ҳокими Шерзод Аҳмедов ва бошқалар ушбу марказ туманда рақамли иқтисодиётни ривожлантириш, дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш ва уларга шарт-шароитлар яратиб бериш, аҳолининг, айниқса ёшларнинг рақамли технологиялар соҳасида билимларини ошириш, шунингдек инновацион лойиҳаларни ишлаб чиқиб ҳаётга тадбиқ этиш жуда муҳим аҳамиятга эга бўлганлигини алоҳида таъкидлаб ўтган эдилар.

Мана шу тилакларнинг, режаларнинг тасдиғи бугун амалда ўз ифодасини топиб, марказда исталган кишига IT соҳасидаги фан ва касбларни ўрганиш имкониятини берди: компьютер саводхонлиги, дастурлаш ва web дастурлаш, робототехника, IT-инглиз тили, SMM, киберспорт турлари ва бошқаларни 50 га яқин ёшлар ўрганиб келмоқда. Яхши билим ва кўникмаларга эга бўлиб, даромадларини оширишмоқда, негаки бугун рақамли хизматлар яъни масофадан кўрсатилаётган хизматларга талаб катта.

-Бу борада мен Ҳиндистондаги тажрибаларни улашишим мумкин. Ҳозирги кунда Ҳиндистонда 4 миллион киши IT соҳасида профессионал тарзда ишлаб келмоқда. Сабаби, бошқа ишга жойлашиш имконияти паст бўлиши баробарида, IT соҳасининг даромади юқорироқ. IT соҳаси қишлоқ хўжалигига, тиббиёт тизимига, автомобил секторига, электрон тижоратга, туризм ва бошқа соҳаларга кириб борган ва у соҳалар ривожида ўз кўмагини бермоқда, - дейди xabar.uz да  “Ўзбекистон ёшларини ишсизликдан нима қутқаради?” номли «IT-Park» маслаҳатчиси жаноб Партасарти билан эксклюзив интервьюда, лойиҳа координатори  IT Park маслаҳатчиси Jayaram Partasarti.

Бугунги кунда бундан ташқари, ушбу IT-марказда, бошқа тармоқларда бўлгани каби, карантиндан кейин тадбирлар, онлайн веб-семинарлар, семинарлар, э-спорт ва робототехника бўйича мусобақалар ўтказилиб келинади.

-Ҳозирда даромадли иш ўринлари хам интернетга кўчмоқда ва онлайн ишчи кучига бўлган талаб тобора ортмоқда. Давлатимиз раҳбари ҳам ёшларнинг интернетдан фойдаланиб,  ақлий меҳнат орқали даромад топишга  ўргатиш зарурлигини бот-бот таъкидлаб келади. Энг асосийси, бугунги карантин шароитларида ҳам ахборот технологиялари сохасида меҳнат қилаётган минглаб ёшлар аввалгидек фаолиятини давом эттирмоқда. Масофадан онлайн хизмат кўрсатишга ихтисослашган, мамлакатимиз тарихида илк бор ташкил этилган “IT-Park” марказлари ёшлар учун айни муддаодир, -дейди “IT-Park” маркази Мирзачўл филиали менежери Х.Мирзахўжаев. 

 

 

 

 “IT-Park” юқори тезликдаги интернет, start-up хоналари, робототехника ва киберспорт хоналарига эга.  Ёшлар учун амалий фойда келтирадиган ишларни амалга ошириш, уларнинг ҳаётий кўникмаларни ривожлантиришда ноёб ҳаётий тажриба орттиришларига кўмаклашиш, ҳеч нарса ўрнини боса олмайдиган олтин даврини мана шундай илғор замонавий билимлар билан уйғунлаштириш замон талаби. Бугунги кунда муваффақиятли ёшлар бу одамларга, мамлакатга ва жамиятга ижобий таъсир даражаси муҳимроқ бўлган ёшлардир. Шундай экан, имконни қўлдан бермайлик, азиз ёшлар! Мирзачўллик ёш дастурчилар сафида ҳар бирингизни кўришни истаб қоламиз.

 

Хуршида Шербекова

Ёшлар иттифоқи Мирзачўл туман Кенгаши раиси.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар