Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » “Дилхуш наволар” дилларга хуш наволар

“Дилхуш наволар” дилларга хуш наволар

15 апрель 2021 йил
37
0

2020 йилнинг 26 май куни Президентимиз маданият ва санъат соҳасининг жамият ҳаётидаги ўрни ва таъсирини янада ошириш бўйича “Маданият ва санъат соҳасининг жамият ҳаётидаги ўрни ва таъсирини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–6000-сонли фармонни имзолаган эди. Унга кўра, 15 апрель “Ўзбекистон Республикаси маданият ва санъат ходимлари куни” деб эълон қилинди.
2020-2025 йиллар давомида босқичма-босқич ҳар бир туман ва шаҳарда тарих ва маданият давлат музейларининг филиаллари шаклида ўлкашунослик музейлари ташкил этилиши ҳам белгиланди.
Фармонга кўра, бу йил 15 апрелда мамлакатимизда илк бор бўлгани каби, туманимизда ҳам маданият ва санъат ходимлари куни нишонланди. Бу касб байрамида шуни эътироф этишимиз лозим-ки, туманимизда қанча йиллардан бери фаолият олиб бораётган нафақат туман, балки вилоятимиз, бошқа вилоятлар ахолиси орасида юқори даражадаги ижрочилик маҳорати билан танилиб келган, “катта ашула” ёки лапарни қойилмақом хиргойи қиладиган истеъдод эгалари ҳам борлиги бизни қувонтиради. Кўп миллат ва элатли Мирзачўл аҳли орасида ўзининг турли миллат қўшиқ ва рақслари билан танилган маданият вакилларимиз бисёр. Айниқса, кўпгина туманимизда, вилоятимизда бўладиган бадиий тадбирларни кузатсангиз, бундай истеъдод соҳибларининг бисёр эканлигига гувоҳ бўласиз. Уларнинг аксарияти профессионал таълим олмаганлигига қарамай, мутахассис санъатшуносларни ҳам лол қолдиради. Хусусан, мана неча йиллар-ки, улар томонидан куйланган қўшиқлар ўзининг жозибадорлиги билан ажралиб туради, намойиш этилган концерт дастурларини туман аҳли мириқиб томоша қилиб келади, ўзининг мазмунли ва мароқли чиқишлари билан муҳлислар эътиборига сазовор бўлиб келади, шунингдек, вилоятимизнинг турли худудларига, мамлакатимизнинг турли вилоятларига уюштирилган ижодий сафарлари, турли танлов ва беллашувларда иштироклари муваффақиятли ўтиб келмоқда.

 - Ҳозирги қарийб карантин шароитида кечаётган даврлар ижодий жамоамиз учун катта синов бўлмоқда, - дейди Ўзбек-қозоқ Маданият маркази ёш раҳбари Саодат Халилова. - Чунки репертуарларимизни қатор янги чиқишлар билан бойитишга улгураяпмиз. Бу эса янада мухлислар кўнглига йўл топишга, дилларга хуш ёқадиган янгидан-янги тароналаримизнинг, рақсларимизнинг вужудга келишига, ғоялар ва ташаббуслар билан ажойиб чиқишларга вақт ва илхом берди, маълум муддат ахоли ва ёшлар билан учрашувлар сонининг камайгани сабаб, якка тартибда шуғулланишга тўғри келди, шунга қарамай бадиий жамоаларимиз аъзолари ўз санъатларини янада чархлаб, сайқаллаб бордилар. 15-апрел кунига бағишлаб бирмунча томошабинлар эътиборига мумтоз ва замонавий қўшиқ ҳамда рақслардан тузилган концерт дастурларини тақдим этдик. Айниқса, Ўктам Ҳамзаев, Искандар Азизов, Қурбон Сувонқулов, Муҳаббат Наримонова, Манзура Асатуллаева, Дилрабо Бастамова, Гулрух Қўчқорова ҳамда “Дилхуш наволар” ансамбли, “Бойчечак” ва “Парвоз” болалар ва ўсмирлар рақс жамоаси иштирокидаги дилтортар куй-қўшиқлар, мафтункор рақслар барчага манзур бўлди. 

 

 

–Туманимиз Маданият сохаси вакилларини, фахрийларини, бадиий ҳаваскорларини, ашула, рақс, чолғу, фольклор жамоалари аъзоларини неча йиллардан буён танийман, - дейди Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Жиззах вилоят Кенгаши депутати Сабоҳат Азимова ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Мирзачўл туман Кенгаши “Камалак” болалар ташкилоти раиси Мурод Хундибоевлар. – туман Маданият бўлими, Ўзбек-қозоқ драма театри, Янгидала Маданият маркази, Мусиқа ва санъат мактаби бадиий жамоалари билан яқиндан ҳамкорлигимиз бор, турли маънавий-маърифий тадбирлар уларнинг иштирокисиз ўтмайди, тез-тез турли тадбирларга таклиф этиб турамиз, улар сидқидилдан иштирок этиб, хушнаво куй-қўшиқлари билан сафдошларимиз ва партиямиз хайрихоҳлари, ҳамда туманимиз ахолиси ва ёшларининг дилларини доимо хушнуд қилиб, кўнгилларни сарафроз қилиб келадилар. Ҳар бир қўшиқ ёки рақсдан сўнг тўхтовсиз янграб турган олқишлар фикримиз далилидир.

Албатта, йиллар давомида туман, вилоят, Республика кўрик-танловларида, фестивалларда бадиий жамоада яхши ижодий муҳит шаклланганлиги, изланишлар қувончли самара бераётганлиги натижасида кўпдан-кўп муваффақиятларга эришилиб келинган. Шу кеча кундузда ҳам туман Маданияти фаоллари, фидоийлари, ёшлари томонидан корхона, ташкилот ва муассасаларда, маҳаллаларда мунтазам концертлар намойиш этилиб келинмоқда. Шу кунларда Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган дастур устида иш бошлаб юборилган. Байрам муносабати билан улар билан самимий суҳбат қурар эканмиз, ҳар бир созанда, қўшиқчи, раққоса ва техник ходим жамоа олдига қўйилган ижодий режаларни амалга оширишга муносиб ҳисса қўшишни ният қилганликлари иштиёқларидан билиниб турибди.
15 апрель “Ўзбекистон Республикаси маданият ва санъат ходимлари куни” муносабати билан барча Маданият ва санъат сохасидаги ижодкорларимизни табриклаб, уларга улкан муваффақиятлар, ижодий парвозлар тилаб, келгусидаги ёш авлодни маънавий-маърифий, маданий савиясини ўстириш, юксалтириш, она Ватанга бўлган муҳаббатини тараннум этишдек долзарб аҳамиятга эга бўлган касбий фаолиятларида омадлар ёр бўлишини тилаб қоламиз.

Мирзачўл туман ҳокимлиги Матбуот хизмати


скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар