Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Мирзачўл туманида "Кўпкураш" ҳарбий ватанпарварлик мусобақалари ўтказилди

Мирзачўл туманида "Кўпкураш" ҳарбий ватанпарварлик мусобақалари ўтказилди

16 апрель 2021 йил
75
0

Бугун Мирзачўл туманида Давлат хавфсизлик хизмати Жиззах вилоят бошқармаси, ДХХ чегара қўшинлари 9113 ва 9258 ҳарбий қисмлари, туман ҳокимлиги, 4 та сектор раҳбарлари, Жисмоний тарбия ва спорт бўлими, Махалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими,  Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими,  Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши,  туман Маданият бўлими билан ҳамкорликда чегара олди маҳаллаларидаги "Ёшлар дафтари"га кирган уюшмаган ёшлари ўртасида тумандаги “Алпомиш” ўйингоҳида “Кўпкураш” ҳарбий ватанпарварлик мусобақалари ўтказилди.

 

 

Тадбирда ёшларда фаол ҳаётий позицияни шакллантириш,  соғлом турмуш тарзини шакллантириш,  ёшларнинг ўзларига бўлган ишончини ўстириш,  келгусида муносибларини чегара қўшинлари таркибларига номзод сифатида ўрганиш,  ҳарбий кўникмаларини шакллантириш асосий мақсад қилиб олинди.

Юртбошимиз томонидан яқиндагина ўтказилган видеоселектор йиғилишида "Кўпкураш" ҳарбий ватанпарварлик мусобақаларини “Жиззах тажрибаси” сифатида уюшмаган ёшлар билан ишлаш тизимида намуна қилиб кўрсатганлиги бу каби тадбирларнинг нуфузи ва кўламини оширади.

Мазкур тадбир “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳиятини сингдириш, ўсиб бораётган ёш авлодда Ватан олдидаги масъуллик ҳиссини шакллантириш, уларда ватанпарварлик туйғуларини камол топтириш, ўз халқига, Президентига ва ватанига садоқат руҳида тарбиялаш, ёшлар ўртасида ватанни ва чегара сарҳадларини ҳимояси шарафли бурч эканлигини уқдириш, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибида хизмат ўташга тайёрлаб бориш, ёшларда мардлик, жасурлик, шижоат, жасорат, қатъият, куч-ғайрат, интизом, жамоатчиликка таяниш туйғуларини шакллантириш, мунтазам равишда спорт ва билим билан шуғулланишларига тарғиб қилиш ва қўллаб-қувватлаши билан ҳам аҳамиятлидир.

Мусобақанинг очилиш маросимида ДХХ Жиззах вилоят бошқармаси бошлиғи,  9113 ва 9258 ҳарбий қисмлари бошлиқлари ва ҳарбий хизматчилари, туман ҳокими,  4 та сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, чегара олди маҳаллалар уюшмаган ёшлари, ёш чегарачилар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари қатнашдилар.

Тадбирни туман ҳокими Аҳмедов Шерзод Маликович очиб бериб, ўз сўзида эртамиз эгалари бўлган ёшларимизни она Ватанга муҳаббат, садоқат рухида тарбиялаш, уюшмаган ёшларини ватанга, чегара сарҳадларининг ҳимоясига муҳаббат, миллий анъана ва қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, маънавий етук ва жисмонан соғлом, баркамол авлодни вояга етказиш, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида ўтказилаётганлигини, уларнинг  қалбида она-юртга садоқат ҳамда фидойилик туйғуларини шакллантириш борасидаги Муҳтарам Юртбошимиз Шавкат Мирзиёев томонидан  қилинаётган ғамхўрликларга муносиб жавоб берадиган ёшларни камол топдиришга қаратилаётган ушбу тадбирлардан кўзланган мақсад эканлигига алохида тўхталиб ўтди.

 

 

Тадбир давомида Ҳарбий қисм аскарлари томонидан кўргазмали чиқишлар намойиш этилди. Ҳарбий ўғлонлар машқлари, хизмат итининг моҳирона ҳаракатлари юзлаб томошабинлар томонидан гулдурос қарсаклар остида эътироф этилди. Шунингдек, тумандаги Ўзбек-қозоқ маданият маркази томонидан ижро этилган концерт дастурлари ва Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби спортчи ёшларининг кўринишлари барчага бирдек манзур бўлди.

Шундан сўнг тумандаги чегара олди маҳаллалари уюшмаган ёшлари ўртасида “Кўпкураш” ҳарбий ватанпарварлик мусобақаларига старт берилди.

 Ушбу мусобақаларда 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ҳақиқий мард, спортсевар ёшлардан “Янгидала”, “Тошкент” ва “Ипак йўли” қишлоқ фуқаролар йиғинлари жамоалари ўқотар қуролларини қисмларга ажратиш ва йиғиш, эстафета, арқон тортиш, дартс мусобақалари, автомат ва пистолетдан ўқ отиш, тош кўтариш каби спорт турлари асосида ўзаро куч синашдилар.

Мусобақа якунида “Ипак йўли” қишлоқ фуқаролар йиғинининг “Буюк ипак йўли” жамоаси 3-ўринни, “Тошкент” қишлоқ фуқаролар йиғини ёшлари 2-ўринни, “Янгидала” қишлоқ фуқаролар йиғинининг паҳлавонлари  фахрли 1-ўринни эгаллаб, вилоят босқичига йўлланма олди.

 

Тадбир кенг маънода ёшларнинг матонат ва жасоратини, ғайрат ва шижоатини,  ўзларининг нималарга қодирлигини, ҳар қандай имтиҳонга дадил талпина олишларини кўрсатиб берди. Шуни алоҳида таъкидлаб  ўтишимиз керакки, юртимизда баркамол авлоднинг жисмоний ҳамда маънавий жиҳатдан етук инсонлар бўлиб камол топиши учун барча имкониятлар яратилганлиги нафақат ёшларимизни, балки барча кекса-ю ёшни баравар қувонтиради. Якунда барча жамоалар туман ҳокимлигининг диплом, фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан рағбатлантирилди. 

 

Мирзачўл туман ҳокимлиги Матбуот хизмати


 

 

 

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар