Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » ОМАД ЁР БЎЛСИН КАМАЛАК ЮЛДУЗЧАЛАРИ

ОМАД ЁР БЎЛСИН КАМАЛАК ЮЛДУЗЧАЛАРИ

29 апрель 2021 йил
66
0

Барча ижодкор болажонларни севинтирган ва орзиқиб куттирган "Камалак юлдузлари 2021" болалар ижодиёти Республика фестивалининг Мирзачўл туман босқичи бугун юзлаб истеъдодларни бир жойга жамлаган холда кўтаринки рухда ташкил этилди.

 

 

Фестивал Низом талаблари асосида 6 йўналишда камалакчи бўлган ўқувчилар ўртасида бўлиб ўтди. Бир биридан чиройли истеъдодлар ва уларнинг ёрқин чиқишлари мухлису- ҳакамларни лол қолдирди.

Фестивал якунига кўра 6 йўналиш тоифасида 18 нафар ғолиблар аниқланди.

 

 

 

 

Совриндорлар 1 сектор раҳбари, туман ҳокими Ш.Аҳмедов томонидан ташкил этилган эсдалик совғалари ва Ёшлар иттифоқи Мирзачўл туман Кенгашининг диплом, фахрий ёрлиқлари билан рағбатлантирилди.

Ҳамкорларимиз туман ҳокимлиги, ёшлар ишлари агентлиги, Маданият бўлими, ХТБ ва Мусиқа мактаби жамоаларига ўз раҳматимизни изҳор этамиз. 

 

 

 

Зеро эртамиз эгалари бўлган болажонларнинг бугунги ютуғи, бугунги шодлиги, бугунги бирдамлиги ушбу фестивалнинг эртанги кунга қўйган катта маррасидир.

Мирзачўл туман ҳокимлиги 

Матбуот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар