Брифингда жорий йил давомида туман раҳбариятининг асосий эътибори халқ хўжалигининг барча соҳаларини ислоҳ қилиш бўйича мамлакатимиз Президенти ҳамда ҳукуматимиз томонидан белгилаб берилган устувор вазифаларни бажаришга қаратилгани таъкидланди. Давлат идоралари томонидан муаммоларнинг маҳаллабай тамойили асосида ҳал этилиши бўйича амалга оширилган ишларнинг ОАВлар ва ижтимоий тармоқларда ёритилиши юзасидан ҳисоботлар тақдимотини баён этди.
Нотиқ ўз маърузасида туманнинг асосий иқтисодий кўрсаткичлари, Бюджет даромадларига 2021 йил учун белгиланган прогноз кўрсаткичларининг ижроси, бандлик дастурининг ижроси, яширин иш ўринларини легаллаштириш, 2021 йилда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилган муҳим тадбирлар, жумладан, пахтачилик, ғаллачилик, пиллачилик, чорвачилик йўналишларида эришилган натижалар бўйича ахборот бериш билан бирга, 2021 йилда ушбу жараёнларнинг бориши тўғрисида очиқлик ва шаффофлик тамойилларига амал қилинган ҳолда авлат идоралари томонидан муаммоларнинг маҳаллабай тамойили асосида ҳал этилиши бўйича амалга оширилган ишларнинг ОАВлар ва ижтимоий тармоқларда холисона ёритилиб борилганлигини таъкидлади.
Шунингдек, брифингда туманда кенг қамровли улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилганлиги ҳақида сўз борди, туман ҳокими ижтимоий соҳасида амалга оширилган муҳим ишларга тўхталар экан, келгусида режалаштирилган Мактабгача таълими тизими, Соғлиқни сақлаш, туризм йўналишидаги истиқболли лойиҳалар, Инвестиция дастурининг ижроси, Инвестиция лойиҳалари, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни ўзлаштириш, экспорт борасидаги амалга оширилиши кутилаётган ишларга ҳам тўхталиб ўтди.
Мирзачўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати