Жорий йилнинг 23 декабр куни туман ҳокимлиги мажлислар залида туман ҳокими Ш.Ахмедов раислигида сектор раҳбарлари, туман ҳокимнинг ўринбосарлари, туман корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари иштирокида туманда тадбиркорлик лойиҳаларининг муаммолари юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.
Илгари хусусийлаштирилган ҳамда ҳозирги кунда бўш турган, самарасиз фойдаланилаётган объектлар, уларга ДСИ томонидан қўлланилган чоралар ҳақида.
Кичик саноат зоналари фаолият юритаётган корхоналарнинг муаммолари.
Ёш тадбиркорларнинг фаолиятида мавжуд муаммоларни бартараф этиш масалалари кўриб чиқилди.
Йиғилишда шунингдек, МФЙларга бириктирилган ҳоким ёрдамчилари, илгари хусусийлаштирилган ҳамда ҳозирги кунда бўш турган, самарасиз фойдаланилаётган объектлар эгалари, Кичик саноат зоналари фаолият юритаётган муаммоси бор корхоналар раҳбарлари ҳамда маҳаллаларда фаолият юритаётган ёш тадбиркорлар муаммо ва таклифлари билан иштирок этдилар.
Йиғилишда ёш тадбиркорларнинг кўпгина муаммолари жойида ҳал этилган бўлса, қолган таклиф ва мурожаатлар бўйича мутасаддиларга топшириқлар берилиб, қисқа фурсатда бартараф этиш чоралари қатъий белгиланди.
Мирзачўл туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати