Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раислигида 2022 йил 15-январь куни "Маҳаллабай ишлашнинг янги тизимини йўлга қўйиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича 2022 йилдаги устувор вазифалар"га бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 24-январь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Мирзачўл туманидаги Халқ қабулхонаси, секторлар, Мирзачўл тумани ФВ бўлими, туман ташкилотлари рахбарлари иштирокидаги ишчи гурухи томонидан ижтимоий-иқтисодий ривожланиши бўйича оғир деб топилган Гулзор ҚФЙ Айдар кўл кўчасида 600 м тупроқ йўллар шағаллаштириш учун тайёрланди, Тошкент ҚФЙда яшовчи аҳолининг ичимлик суви таъминотини яхшилаш борасида сув насоси таъмирланиб сув таъминоти йўлга қўйилди. Пахтазор ва Ипак йўли махаллалари ахолисига жами 200 дона (4,0 тн) суюлтирилган газ балонлар етказилди. Ўзбекистон ҚФЙда электр энергияси таъминотидаги носозликлар бартараф этилиб, 200 м ҳаво тармоғи янгиланди. Ҳудудда дорзарб муаммоларни ижобий ҳал этиш бўйича тадбирлар давом этмоқда.