Жорий йилнинг 27-январь куни Мирзачўл тумани ҳокими Ш.Аҳмедов, сектор раҳбарлари билан "Пахтазор" шаҳарча фуқаролар йиғинидаги аҳоли, тадбиркорлар, фермерлар билан учрашиб, уларни қийнаб келаётган муаммоли масалалари юзасидан суҳбатда бўлишди ва муаммоларини ҳал этиш юзасидан тегишли чора-тадбир белгилаб олинди ҳамда ижроси назоратга олинди.
Шунингдек, ҳудудларни ободонлаштириш, уйларнинг атрофини турли чиқиндилардан тозалаш, электр энергияси, аҳолининг бандлиги, паррандачилик, иссиқхоналар ташкил этиш орқали аҳоли даромадларини ошириш ва бошқа масалалар бўйича суҳбатлашди, мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан кўрсатма ва топшириқларини берди.
Туман ҳокими ҳар куни ҳар бир маҳалланинг ўзида фуқаролар билан суҳбатлашиб, муаммоларни жойида бартараф этиш чораларини кўрмоқда.
Мирзачўл тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати