Айни пайтда Мирзачўл тумани, 3-сектор ҳудудида жойлашган "G'alaba Tekstil" очилиш маросимига тайёргарлик жараёнлари қизғин кетмоқда.
Ушбу 300 ўринга мўлжалланган тикув цехи "Ғалаба" МФЙ ҳоким ёрдамчиси Жамшид Ҳакимов ташаббуси билан "Ғалаба" махалла худудида бир неча йиллардан буён бўш турган бинодан самарали фойдаланиш мақсадида бунёд этилмоқда. Бугунда бино атрофида тозалик, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Туман ҳокими Шерзод Ахмедов ўринбосарлари ва сектор раҳбари билан биргаликда ушбу тикув цехининг очилишга тайёргарлик жараёнини кўздан кечирди ва мавжуд камчиликларни қисқа фурсатларда бартараф этиш юзасидан кўрсатмалар берди.
Мирзачўл туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати