Мирзачўллик Мамаражаб Жайнақов қўшни вилоят Сирдарё вилояти, Оқолтин туманга қариндошлар тўйига бориб ўша ерда туяқуш боқиш билан шуғилланаётган инсонлар билан танишиб туяқушларга ишқи тушиб қолди. Шу-шу туяқуш парваришлаш сирларини миридан сирини бирма бир сўрай бошлади. Бу қизиқиши ортса ортдики ҳеч сўнмади. Аввалига иккиланди, сўнг таваккал дея кридит олиш учун расмийлаштириш ишларини бошлади. Орадан ҳеч вақт ўтмасдан 60 миллион сўм шартнома асосида банкдан пул ажратилди.
Бир ярим ойлик йигирма дона туяқуш болаларини Оқолтинлик ошнаси орқали Фарғона вилоятидан олиб келди.Шу-шу бутун меҳрини бериб полапонларни боқа бошлади. Уларнинг ем-емиши, кун сайин, соат сайин улғайиши Мамаражаб акани шошира бошлади. Ёнига кичкина ўғли Музаффарни ҳам қўшиб олди.
Энди шунчаки қизиқишларига катта куч, кўп озуқа ва кенг яйлов жоиз эди.
-Туяқуш болалари олиб келинганда ҳар биттасининг оғирлиги 3кг ташкил қиларди,-дейди биз билан суҳбатда Мамаражаб ака Жайнақов.-Хозирги оғирлиги 100 кг атрофида. Туяқушлар арпа,маккажўхори,буғдой,сабзи,карам, ошқовоқ, беда, ўтлар билан озуқаланади.Бундан ташқари балиқ уни,соя ва калций бериб туриш керак. Бир кунда 150 минглик ем-хашак ейди.
Туяқушларим май ойидан бошлаб тухум бера бошлайди. Ҳозир икки ёшдан ошди. Тўққизта хўроз, ўн биттаси макиён. Битта макиёндан 55-60 донадан тухум олишни режа қиляпмиз. Йилни охирида 600-700 дона жўжани очиришни режалаштираяпмиз.
Хозир етти гектар ер майдонида озуқа етиштириш ишларини амалга оширмоқдамиз.
Ҳа, олтмиш ёшли Мамаражаб ота отмиш миллион сўмлик кридитга туяқуш палопонлари олган эди. Бугун "Mirzacho‘l stol stoviz" фермер хўжалиги раҳбари, етти гектар ер эгаси. Кридит қарзиларини тўлаб бўлган банк мижози. Қизиқишлари меҳнатга, меҳнатлари даромадга, маҳаллада обрў-эътиборга эга бўлди.
Азиз ёшлар, қадрли мирзачўлликлар! Келинг биз ҳам тадбиркорликка қўл уриб Мамаражаб ота каби ишбилармон бўлайлик! Зеро, меҳнатдан келса бойлик, турмуш бўлар чиройлик!
Тозагул АЛЛАНАЗАРОВА