Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раислигида 2022 йил 15-январь куни "Маҳаллабай ишлашнинг янги тизимини йўлга қўйиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича 2022 йилдаги устувор вазифалар"га бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 07-февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Мирзачўл туманидаги Халқ қабулхонаси, секторлар, Мирзачўл тумани ФВ бўлими, туман ташкилотлари раҳбарлари иштирокидаги ишчи гуруҳ томонидан ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражаси нисбатан паст деб топилган, олис, чекка худуд хисобланган Гулзор ҚФЙда тупроқли, лой Айдаркўл кўчаси шағаллаштирилди. Шағаллаштириш натижасида кўчадаги 10 хонадонда истиқомат қилаётган 65 яқин фуқароларнинг ички йўллар билан боғлиқ тизимли муаммоси ижобий ҳал этилди. Шунингдек кун давомида Гулзор ҚФЙдаги эски ёғоч устунлар темир бетон устунларга алмаштирилди. Аҳоли томонидан ўзбошимчалик билан ноқонуний қурилган хар-хил қурилмалар аҳоли томонидан бузиш ишлари олиб борилмоқда. Тошкент маҳалласи аҳолисига жами 100 дона (2,0 тн) суюлтирилган газ балонлар етказилди. Ғалаба МФЙ худудида кенг кўламли ободонлаштириш ишлари олиб борилиб, 500 дан зиёд, каталпа, япон сафораси, акация каби дарахт кўчатлари экилди. Бугунги кунда Ғалаба МФЙ ҳоким ёрдамчиси Д.Хакимов томонидан ташкил этилган “Ғалаба текстил” тикув цехи фойдаланишга топширишга тайёрланмоқда. Мазкур цех фаолиятини бошлаши билан 200 нафар кам таъминланган "Аёллар дафтари", "Ёшлар дафтар" рўйхатига киритилган хотин-қизларнинг бандлиги таъминланади.