Ҳафтанинг ҳар жума куни Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва шунингдек, барча шаҳар ва туманлар ҳокимликлари ходимлари учун сиёсий маърифат соати ташкил этилмоқда.
Мирзачўл туман ҳокимлигида “Сиёсий-маърифат соати” бўлиб ўтди. Сиёсий-маърифий ўқув соатида туман ҳокимлиги аппарат ходимлари, алоқадор ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.
Эслатиб ўтамиз, сиёсий маърифат соати Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Давлат бошқаруви академияси ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.
Мирзачўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати