ДИҚнинг Мирзачўл тумани маъсул ходими хамда туман Махалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими ўринбосари Д.Мавлонова ҳамкорлигида, Мирзачўл туман ХТБ га қарашли 11-умумтаълим мактабида, тумандаги диний вазиятни соғломлаштириш ва ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини янада мустаҳкамлаш, диний мутаассибликнинг олдини олиш ҳамда туман хотин-қизлари ўртасида соғлом муҳитни яратиш мақсадида, мактабнинг ўқитувчи ходимлари ва 100 нафар ўқувчилари ўртасида “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусида умумпрофилактика тарғибот тадбирини ўтказишди.
Ташкилотчилар томонидан иштирокчиларга, янги тахрирдаги “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида” ги Қонунни жойларда тўғри тарғиб қилиш ва унинг мазмун мохиятини кенг жамоатчиликка тушунтириш юзасидан фикр мулоҳазалар билдиришди.
Мирзачўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати