Халқ депутатлари Мирзачўл туман Кенгаши Маҳаллий бюджет, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссиясининг 2022 йил 28 февралдаги йиғилишида туман ҳокимлиги иқтисодий тараққиёт бўлими бошлиғи Ф.Чиндалиев томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 1 майдаги "Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида"ги қабул қилинган ПҚ-4702-сонли Қарори ижросини таъминлаш юзасидан хисоботи тингланди.