Мирзачўл туман ҳокими Ш.Ахмедов ўринбосарлари ва туман фаоллари билан биргаликда душанба кунидан маҳаллаларда бўлишиб, маҳаллалар фаолиятини янги босқичга олиб чиқиш, шунингдек, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш юзасидан амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирмоқда.
Бугун туман ҳокими "Янгидала" маҳалласида маҳалла раиси ва ҳоким ёрдамчиси, маҳалла ёшлар етакчиси билан биргаликда худуддаги 8-умумтаълим мактаби, 9-мактабгача таълим ташкилоти, янги бунёд этилиши режалаштирилаётган стадионда бўлишди, шунингдек, хонадонбай юришиб, маҳалладаги амалга оширилиши лозим бўлган ишлар билан ҳам яқиндан танишишди.
Ўрганишлар давомида зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди, мавжуд камчиликларни қисқа фурсатларда бартараф этиш юзасидан кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Мирзачўл туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати