“Яшил макон” лойиҳаси доирасида Мирзачўл тумани маҳаллаларида кўчат экиш ва баҳорги ишлар олиб борилмоқда. Бу борада туман Ободонлаштириш бошқармаси ишчи-хизматчилари бошқаларга намуна бўлишяпти.
Ободонлаштириш бошқармаси ишчи-хизматчилари 1-сектор худудидаги “Ипак йўли” маҳалласидаги йўллар ёқаларига турли манзарали кўчатлар экишмоқда.
Шунингдек, чор-атроф кўкаламзорлаштирилиб, дарахтларга шакл берилмоқда, ариқ бўйларига манзарали дарахт кўчатлари экиляпти.
Мирзачўл туман ҳокимлиги ахборот хизмати