“4-март – Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ташкил этилган кун” муносабати билан Мирзачўлда ўтказилган тантанали тадбирнинг иккинчи қисми ЖДПИ хузуридаги Мирзачўл Агросаноат техникумида туман ҳокими, 4 та сектор раҳбари, туман фаоллари ҳамроҳлигида давом этиб, ватанимиз қутқарувчилари байрам дастурхонига таклиф этилиб, улар учун концерт дастури уюштирилди.
Байрам тадбирида туман ҳокими Ш.Ахмедов сўзга чиқиб, ўз сўзида дарҳақиқат, қутқарувчилик – шарафли касблигини таъкидлаб, бугун ўз касб байрамини нишонлаётган барча қутқарувчиларни ана шундай ғоят шарафли, матонатли, аммо машаққатли вазифани адо этишларида омад ва муваффақият тилади. Тадбир туман Маданият бўлими бадиий хаваскорлар жамоаси томонидан тайёрланган куй-қўшиқларга уланиб кетди.
Тадбирларда Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Мирзачўл туман ФВБ ходимлари, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 99951 сонли ҳарбий маҳсус муҳандислик қурилиш баталёни шахсий таркиби ходимлари, офицер ва аскарларга Мирзачўл туман хокимининг ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.
Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати