Вазирлар Маҳкамасининг 21.02.2022 йилдаги «Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 80-сон ҳамда 22.02.2022 йилдаги “Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 86-сон қарорлари қабул қилинди
Ҳужжатлар “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонун ҳамда Президентнинг “Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 24 августдаги ПФ-6044-сон Фармонига мувофиқ қабул қилинди.
Ҳужжатлар билан қуйидагилар тасдиқланди:
Низомлар лицензиатлар ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат эгаларининг фаолиятини назорат қилиш ва уларнинг ҳисобини “Лицензия” ахборот тизими орқали юритиш тартибини белгилайди. Улар лицензияланадиган фаолият турини амалга ошириш ва рухсат беришга оид талаблар ва шартларни ҳамда қуйидаги тартибларни ўз ичига олади:
Лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:
Бошқа асослар лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришни рад этишга сабаб бўла олмайди.
Фаолиятнинг лицензияланадиган турини ёки унинг кичик турини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган ёки рухсат этиш хусусиятига эга бўлган ҳужжат асосида фаолиятни амалга ошираётган юридик ёки жисмоний шахслар учун мазкур қарор билан белгиланган лицензия ва рухсат бериш талаб ва шартлари 2022 йил 1 июндан кучга киради.
Азиз АМИНОВ
Мирзачўл туман
Адлия бўлими бошлиғи