Вазирлар Маҳкамасининг 21.02.2022 йилдаги “2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларни амалга оширишни жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 83-сон қарори қабул қилинди.
Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:
- 2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифалар;
- 2022-2026 йилларда барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларга самарали эришиш бўйича чора-тадбирлар режаси;
- 2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларни амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш таркиби;
- Барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларни амалга оширишда тармоқлараро мувофиқлаштириш ва интеграциялашган ёндашувни таъминлаш мақсадида эксперт гуруҳларининг янгиланган таркиби.
Хусусан, қуйидаги вазифалар қўйилмоқда:
- 2030 йилгача мамлакатда камбағаллик даражасини икки бараварга қисқартириш;
- Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимининг манзиллилиги ва самарадорлигини кучайтириш, ижтимоий ҳимоя қилиш хизматлари сифатини ошириш, ижтимоий ҳимоя қилиш чоралари доирасига муҳтожларнинг барчаси тўлиқ қамраб олинишига эришиш;
- Озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш, овқатланиш рационини яхшилаш ҳамда қишлоқ хўжалигининг барқарор ривожланишига кўмаклашиш;
- Соғлом турмуш тарзини таъминлаш ва барча ёшдаги кишиларнинг фаровонлигига кўмаклашиш;
- Умумқамровли ва адолатли сифатли таълимни таъминлаш ҳамда барчага бутун умри давомида таълим олиш имкониятини рағбатлантириш;
- Барча учун сув ресурслари ва санитариянинг мавжудлиги ҳамда улардан оқилона фойдаланишни таъминлаш.
Азиз АМИНОВ
Мирзачўл туман
Адлия бўлими бошлиғи
скачать dle 12.0