Президентнинг 1.03.2022 йилдаги “Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Ҳужжат ЎзАда эълон қилинган.
2022 йилда 478 минг гектар майдонда сувни тежайдиган технологиялар жорий қилинали. Прогноз кўрсаткичлар тасдиқланди, уларга мувофиқ 2022 йил якунига қадар республика бўйича камида:
2022 йилдан бошлаб қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қуйидаги тартиби белгиланади:
Субсидия маблағлари ҳисоб-китоб қилингандан сўнг, ҳисоб-китоб қилинган сумманинг:
Бунда субсидия жорий қилинган сувни тежайдиган суғориш тизимлари камида беш йил ишлатилиши шарти билан ажратилади.
Сувни тежайдиган технологиялар жорий қилинган ер майдонлари камида 5 йил мобайнида мақбуллаштирилмайди. Ер участкаси ёки унинг бир қисми давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилишига ердан фойдаланувчи розилиги асосида сарф этилган маблағларнинг ўрни тўлиқ қопланганидан сўнггина рухсат этилади.
2021 йилда сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилганлиги учун Давлат бюджетидан субсидия маблағларини олган, бироқ жорий этилган сувни тежайдиган суғориш тизимларини суғориш мавсумида ишлатишга улгурмаган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар мазкур тизимни 2022 йил суғориш мавсумига қадар ишга туширмаган тақдирда олинган маблағларни белгиланган тартибда қайтаради.
Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги республика бюджетидан молиялаштириладиган ташкилотларда мавжуд штат бирликларини қисқартириш ҳисобига:
Бундан ташқари, ўтган йилларда сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш ишларини сифатли амалга оширган “Tomchi-reestr” пудрат корхоналарининг ягона электрон реестри ишлаб чиқилади.
Азиз АМИНОВ
Мирзачўл туман
Адлия бўлими бошлиғи