Президент томонидан 2022 йил 2 мартда «Фавқулодда ҳолат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимчалар ва ўзгартиш киритиш ҳақида»ги ЎРҚ-756-сон Қонун имзоланди.
Ўзгартириш ва қўшимчаларга кўра, эндиликда:
- Ўзбекистоннинг айрим жойида жорий этилган фавқулодда ҳолат амал қилишининг бутун даври мобайнида ушбу жойда жойлашган халқ депутатлари Кенгашларига сайлов ўтказилмайди. Тегишли қўшимча “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуннинг 16-моддасига киритилди;
- Президентнинг фавқулодда ҳолатни жорий этиш тўғрисидаги фармонида фавқулодда ҳолат жорий этилган ҳудудда фавқулодда ҳолатнинг амал қилиш даврида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳамда фуқаролар йиғинининг ваколатларини тўлиқ ёки қисман тўхтатиб туриш назарда тутилиши мумкин. Юқорида кўрсатилган Қонун ҳамда «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Қонун 25-4 ҳамда 10-1 моддалар билан тўлдирилди;
- Ўзбекистоннинг бутун ҳудудида ёки айрим жойларида жорий этилган фавқулодда ҳолат амал қилишининг бутун муддати давомида сайловлар ўтказилмайди. Шунингдек, фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови ҳам ўтказилмайди. Тегишли қўшимчалар Сайлов кодексигаҳамда «Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида»ги Қонунга киритилди;
- Президент фавқулодда ҳолат жорий этилган ҳудудда амалда бўлган Президент фармонлари ва қарорларининг, Вазирлар Маҳкамаси қарорларининг, вазирликлар, давлат қўмиталари ҳамда идоралар буйруқлари ва қарорларининг, шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорларининг амал қилишини ушбу ҳужжатлар Президентнинг фавқулодда ҳолат жорий этиш тўғрисидаги фармонига зид бўлган тақдирда, фавқулодда ҳолатнинг амал қилиш муддатида тўхтатиб туришга ҳақли. Қўшимча «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуннинг 45-моддасига киритилди.
Азиз АМИНОВ
Мирзачўл туман
Адлия бўлими бошлиғи
скачать dle 12.0