Президентнинг 26.02.2022 йилдаги “Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларида тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-143-сон қарори қабул қилинди.
Ҳужжат билан юқори қўшилган қийматли тайёр чарм-пойабзал маҳсулотларини ишлаб чиқаришни жадаллаштириш, 2026 йилга қадар маҳсулотлар экспортини 2,8 бараварга кўпайтириш вазифаси қўйилмоқда.Қорақалпоғистон ва вилоятларнинг туман (шаҳар)ларида терини қайта ишлашга ихтисослашган кичик саноат зоналари ҳамда тайёр чарм-пойабзал ва мўйна маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган КСЗ ташкил этилади.
Бунда, белгиланишича:
- электр энергия ва газ тармоқлари бўйича - "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ ва унинг ҳудудий филиаллари ҳамда "Ҳудудгазтаъминот" АЖ ўз маблағлари;
- ичимлик ва оқова сув тармоқлари ҳамда автомобиль йўллари бўйича - Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар Кенгашларининг қарорларига асосан тегишлилик бўйича Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар маҳаллий бюджетларининг қўшимча манбалари ҳисобидан қопланади.
Азиз АМИНОВ
Мирзачўл туман
Адлия бўлими бошлиғи