Жорий йилнинг 12 май куни туман Мактабгача таълим бўлимига қарашли 6-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси рахбари Ш.Абдурахимов, ДИҚнинг туман масъул ходими М.Умурзоқовлар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 31 декабрдаги "Узлуксиз маънавий тарбия концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида "ги 1059-сонли қарори, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим Вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Оила" илмий-амалий тадқиқот маркази томонидан ҳамкорликда ишлаб чиқилган 3-7 ёшли болаларни маънавий тарбиялаш бўйича методик тавсиялардан иборат "Бахтли бола маънавияти" узлуксиз маънавий тарбия трилогияси китобининг 2-қисмининг мазмун моҳияти, "Жаҳолатга қарши маърифат", "Коррупция-келажак кушандаси" мавзуларида муассаса ходимлари билан давра суҳбати бўлиб ўтди.
Мирзачўл туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати