Юртимиз бўйлаб 15 май – Халқаро оила куни муносабати билан "Фаровон оила сари" ғояси остида комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида "Янги Ўзбекистоннинг ибратли оиласи" кўрик-танлови ўтказилиб келинмоқда.
Шу мақсадда, жорий йилнинг 11 май куни Мирзачўл туманида ҳам Оила ва хотин-қизларни қўллаб қувватлаш туман бўлими томонидан бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида маҳаллалардаги ибратли, намунали, бахтли оилалар вакиллари иштирокида ушбу кўрик-танлов ташкил қилинди.
Тадбирда туман ҳокимининг ўринбосари оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Дилфуза Мавлонова сўзга чиқиб барчани 15 май “Халқаро оила куни” билан табриклади.
Якунда тумандаги "Дўстлик" маҳалла фуқаролар йиғинидан иштирок этган Жайноқовлар оиласи фахрли 1-ўринни эгаллади, барча намунали оилаларга оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш туман бўлимининг ташаккурномалари ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
Мирзачўл туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати